Линклар

Шошилинч хабар
04 апрел 2020, Тошкент вақти: 18:02

Тожикистонда 1 йилда ёши 15 дан 19 гача бўлган 1000 га яқин қиз аборт қилдирди


Бу йил тожикистонлик 14 минг аёл, шу жумладан, ёши 15 дан 19 гача бўлган 1000 га яқин қиз аборт йўли билан ҳомиласини олдирган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан пастроқ, лекин Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги буни ташвишли статистика деб ҳисоблайди.

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, ўсмир ёшдаги аборт катта ёшлилардагидан кўра оғир оқибатларга олиб келади. Тожикистонда кўплаб ёш қизлар никоҳгача қизлик иффатини сақлаш никоҳ тузишнинг муҳим шарти бўлганлиги учун ҳомиладан қутулишга уринади. Тўйнинг эртасига айбсизлик аломатининг йўқлиги ёш оилаларнинг бузилишига, аёл ва унинг оиласи учун оғир оқибатларни келтириб чиқишга сабаб бўлиши мумкин.

Азиза – бир йил илгари ёш йигитидан ҳомила орттириб олган, вояга етмаган қизнинг шартли исми бўлиб, жамоатчилик орасида шарманда бўлишдан чўчиб, ҳомиласини олдириб ташлаган. 16 ёшли қиз ўзининг ҳомиладорлиги ҳақида юқори синф ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказашаётган пайтда билиб қолган. Азизанинг ота-онаси аллақачон ажралиб бўлишган, у вояга етмаган етимлар интернатида ўқийди. «Мен 9-синфда ўқирдим. Менда абортдан бошқа йўл йўқ эди, бизда ўзимизнинг бошпана бўлмаган. Мен 14 ҳафтада аборт қилдирдим. Ахир бизда қиз никоҳсиз фарзанд орттирса, - бу бутун ҳаёт учун иснод», - дейди Азиза.

Тожикистонда турмушга чиқмаган қизларнинг жинсий муносабатлари таъқиқланган, шунинг учун кўплаб ота-оналар эрсиз қизларининг ҳомиласини яширишга ва барчадан яширин равишда аборт қилдиришга уринишади.

Экспертларга кўра, тожик аёлларини ҳомиласини аборт қилишга иқтисодий омиллар, эрларининг чет элда ишлаб юриши ва турмуш даражасининг пастлиги каби омиллар мажбур қилади . Кўплаб ҳолларда аёллар ўзлари хоҳлаб аборт қилдиришади. Норасмий абортлар бирмунча кўпроқ амалга оширилади, дея ҳисоблайди экспертлар.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги репродуктив саломатлик Миллий маркази директори Мунира Ғанизоданинг Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатда хабар беришича, мамлакатда вояга етмаганлар учун 20 дан ортиқ репродуктив саломатлик марказлари фаолият кўрсатмоқда. Фан ва таълим вазирлигидагиларнинг хабар қилишича, 3-4 синфларда болаларни соғлом турмуш тарзига ўргатишади, юқори синф ўқувчилари учун эса мажбурий фанлар (биология ва анатомия) дан ташқари, “Оила маданияти” дарси доирасида репродуктив саломатлик мавзусида ўқитилади. Бироқ экспертларга кўра, мактабларда болаларга жинсий муносабатлар ва аборот орқали исталмаган ҳомиладан қутулиш тўғрисида гапирмасликни афзал кўришади.

Жаҳон соғлиқни ташкилоти статистикасига кўра, ҳар йили дунёда 50 млндан зиёд аборт амалга оширилади. Тожикистон 9 млндан ортиқ аҳолисининг ярмидан кўпроғини аёллар ташкил этади, улардан 2 млни репродуктив ёшдаги аёллардир.

XS
SM
MD
LG