Линклар

Шошилинч хабар
12 май 2021, Тошкент вақти: 20:23

Эрдўғон Марказий банк раҳбарини ишдан олиши ортидан турк лираси кескин қадрсизланди


Жума куни бир доллар 7.2185 турк лирасидан қисқа муддатга 8.4850 лирага қимматлади.

Душанба куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркия Марказий банки директори Саҳап Кавжиўғлини ишдан олиши ортидан турк лираси қисқа муддатга 15 фоизга арзонлади.

Кавжиўғли президент 2019 йил ўрталаридан бери тайинлаган Марказий банкнинг учинчи раҳбари эди.

Кавжиўғли собиқ банкир ва ҳукмрон партия депутати бўлиб, Эрдўғон каби у ҳам юқори фоиз ставкалари инфляцияни кучайтириши мумкин, деган ноодатий қарашга эга.

Reuters агентлигининг ёзишича, Кавжиўғли инвесторларнинг қаттиқ пул-кредит сиёсатидан бирдан экспансив пул-кредит сиёсатига ўтиш борасидаги хавотирларини юмшатишга уриниб келаётган эди.

“Reuters” манбасининг маълум қилишича, якшанба куни Кавжиўғли банк раҳбарларига пул-кредит сиёсатини бирдан ўзгартирмаслигини айтган экан.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Кавжиўғли ўз ўтмишдоши Нажи Ағбал Туркиянинг хорижий валюта захираларини ҳимоя қилиш учун кўтарган фоиз ставкаларини пастлатишни режалаштираётган бўлиши мумкин эди.

Жума куни бир доллар 7.2185 турк лирасидан қисқа муддатга 8.4850 лирага қимматлади.

Молия вазири Лутфи Элван Туркия эркин бозор қоидаларига риоя этажагини айтганидан кейин, лира йўқотган қийматининг қарийб ярмини тиклади.

Айни дамда 1 доллар 7.95 лирага тенг бўлиб, бу лиранинг 2018 йил ўрталаридаги қийматига таққослаганда икки баробар пастдир.

Ушбу ўзгаришлар манзарасида Истанбулнинг асосий акция индекси 9 фоизга пастлади.

Узоқ муддатли ва долларда белгиланган давлат облигациялари рекорд даражада арзонлади. 2045 йилги облигация 9.7 центга тушди. Бундай ҳолат сўнгги марта ўтган йилнинг ноябрь ойи бошларида кузатилган эди.

Бундан ташқари, жума куни беш йиллик кредит своплари 305 базавий даражадан 464 гача кўтарилди.

“SEB Research” ширкатининг бош стратеги Пер Ҳаммарлунд Туркия олдида иккита танлов борлигини айтди:

«Мамлакат фоиз ставкалари ёрдамида бозорларни барқарорлаштиришни ваъда қилади ёки капитал устидан назоратни кучайтиради», деди у.

Молия вазири Элваннинг айтишича, мамлакат расмийлари эркин бозор қоидалари ва эркин сузувчи валюта режимига риоя қилишга қатъий қарор қилган.

Элван баёнот бериб, инфляция давомли пасайгунича ана шу макросиёсат давом этишини билдирди.

Якшанба куни Кавчиўғли Марказий банк сўнгги тўрт йил давомида юқори бўлиб қолаётган инфляцияни пасайтиришга эътибор қаратишини айтган эди.

“Goldman Sachs” банки турк лираси қиймати «узлуксиз» пастлашини башорат қилди ва лирада сармоя ётқизиш бўйича ўз мижозларига берадиган тавсияларини қайта кўриб чиқаётганини билдирди.

Банкка кўра, Туркиядан капитал чиқиб кетиши ва бозорлар Туркиянинг сурункали дефицитини молиялашдан ўзини тия бошлашини кутиш мумкин.

XS
SM
MD
LG