Линклар

Шошилинч хабар
24 январ 2021, Тошкент вақти: 21:23

Эрон олий раҳбари: Риëл қулашига хориж матбуоти пропагандаси айбдор!


Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат суд органларини эронликлар “бизнеси ва ҳаёти” хавфсизлигини таъминлаш учун чора кўришга чақирди. 24 июндан Теҳронда мамлакатдаги иқтисодий вазиятдан норози халқ кўчаларга чиқа бошлади.

Хоманаий 27 июнь куни суд расмийлари билан бўлиб ўтган учрашув давомида бир неча кундан бери тинчимаётган намойишларга илк маротаба тўхталиб ўтди.

Олий раҳбар “хавфсизлик муҳити” қайта тикланиши кераклигини, суд расмийлари иқтисодий хавфсизликка таҳдид солаётганларга қарши курашиши кераклигини таъкидлади.

Бу орада АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Twitterда эронликлар “коррупция, ноҳақлик ҳамда ўз етакчиларининг уқувсизлигидан чарчади” деб ёзди.

Помпео Эроннинг “порахўр тузуми Сурия президенти Башар ал-Ассадни қўллаб ҳамда Ҳизбуллоҳ ва ҲАМАС гуруҳларини молиялаштириб, мамлакат ресурcларини исроф қилаётганини” таъкидлади.

Нарх-наво ошиб, риëл қадрсизланаётганидан норози эронликлар 24 июнь кунидан намойишга чиқа бошлади. 25 июнь куни Теҳронда парламент биноси қаршисида намойишчилар хавфсизлик хизмати ходимлари билан тўқнашди. Намойишлар туфайли шаҳарнинг катта бозори вақтинча ёпилди.

Норозилик намойишлари Эроннинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқалмоқда.

26 июнь куни президент Ҳасан Руҳоний ҳукумат эронликларни АҚШ қайта жорий қилиши кутилаётган санкциялар таъсиридан ҳимоя қилишини ваъда қилди.

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 майда АҚШ Эрон ва дунёнинг 6 еткачи давлати ўртасида 2015 йилда имзоланган Теҳрон ядровий дастури бўйича шартномадан чиқиб, Теҳронга қарши санкцияларни қайта тиклашини билдирган.

Санкциялар қайта жорий қилинса, Эрон нефть экспорти орқали тўплаган эркин муомаладаги валюта заҳиралари озайиши мумкин. Миллий пул қадрининг кескин пасайиши эса¸ эронликларнинг риëлдаги жамғармалари ҳам кескин камайишини англатади.

26 июнь куни Руҳоний ҳукумат даромади кейинги ойларда озаймаганини таъкидлади ва риëл қадрсизланишига “хориж матбуоти пропагандаси” сабабчи эканлигини иддао қилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Эроннинг йирик шаҳарларида бир неча кун давомида норозилик намойишлари бўлиб ўтган, намойишлар вақтида юзага келган тартибсизликлар туфайли 25 киши ҳалок бўлган эди. Ўшанда Эрон олий руҳонийси мамлакат шаҳарларидан бирида тухум нархининг кескин ошишига қарши бошланган норозиликлар Эрон душманлари томонидан уюштирилганини иддао қилган эди.

Жорий ҳафтада бошланган намойишлар авж олишидан хавотирга тушган Эрон расмийлари мамлакатдаги иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун тезкор ечимларни ўртага ташламоқда.

Хусусан, Эрон ҳукумати матбуот котиби Бағер Нобахт эронликларни “маҳаллий ишлаб чиқаришни жонлантириш” учун ўз хорижий валюта ва олтинларини “ликвидация” қилишга чорлади. Котиб, шунингдек, хориждаги эронликлар ўз ватанларига хорижий валюта олиб келишлари кералигини айтди.

27 июнь куни Эрон суд тизими етакчиси Садеқ Ларижоний эса риëл қулаши ортида турган “иқтисодий саботажчилар” кескин жазоланиши, лозим бўлса, қатл этилишидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG