Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:09

Азаттиқ радиоси ўтказган журналистик суриштирув қаҳрамонларидан бири Туркияда ўлдириб кетилди


Айэркен Саймаити

Озодлик радиоси қирғиз хизмати - Азаттик радиосининг «Қирғизистондан олиб чиқиб кетилган миллионларнинг изи» деб номланган журналистик суриштирувида номи тилга олинган тадбиркор Айэркен Саймаити Туркияда ўлдириб кетилди.

Азаттик радиосининг Туркия нашрларига таянган ҳолда хабар беришича, қотиллик 10 ноябрь куни кечга яқин Истанбул шаҳрининг Фотиҳ мавзесидаги меҳмонхоналардан бирида содир этилган.

Хабарларда айтилишича, Айэркен Саймаитини номаълум одам отиб кетган. Тадбиркор касалхонада хушига келмасдан жон берган.

Азаттик радиоси 2019 йилнинг май ойида «Қирғизистондан олиб чиқиб кетилган миллионларнинг изи» деб номланган журналистик суриштирувни эълон қилган эди.

Суриштирувда Хитой фуқароси бўлган Айэркен Саймаити исмли тадбиркор воситасида Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан 700 миллион доллар олиб чиқиб кетилгани ҳақида гап бўлган.

Истанбул шаҳар прокуратураси Айэркен Саймаитининг ўлдирилиши юзасидан жиноят иши очди. Айни пайтда тергов -суриштирув ишлари давом этмоқда.

Шарҳларни кўринг

XS
SM
MD
LG