Британия Ички ишлар вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, 2002 йилда Британияда ўқотар қуроллар ёрдамида салкам 10 мингта жиноят содир этилган, 97 фуқаро ўқотар қуроллар ёрдамида содир этилган жиноят қурбони бўлган. Агар АҚШда ҳар йили ўрта ҳисобда 30 минг киши ўқотар қуроллар ёрдамида қурбон бўлаётгани ҳисобга олинса, Британиядаги кўрсаткич юқори эмаслиги маълум бўлади. Бироқ, қуроллар маданий ҳаётнинг анъанавий бир қисми бўлмаган ва полиция ходимлари-нинг аксари ўзи билан бирга қурол олиб юрмайдиган Британияда ўқотар қуроллар ёрдамида содир этилаётган жиноятлар сонининг кескин ортгани, британияликларнинг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда.
1997 йилда Шотландиянинг Данблейн шаҳридаги мактабда қуролли шахс 16 ўқувчини отиб ўлдирганидан бир йил кейин Британия ҳукумати ўқотар қуроллар назорати бўйича қатъий қонунлар қабул қилди. Аммо ўша қонунлар ўқотар қуроллар ишлатилишига жиддий таъсир этмади.
Полиция мутахассисларига кўра, Британия шаҳарларининг айрим мавзеларида жиноий гуруҳ аъзоларининг ўқотар қуролларни ишга солаётгани жиддий ташвиш туғдирмоқда. Яқинда Бирмингэм шаҳрида бир-бирига душман жиноий гуруҳлар ўртасида юз берган отишмада икки нафар бегуноҳ мактаб ўқувчиси қурбон бўлди. Бу воқеа мамлакат оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлди. Ўша машъум воқеадан кейин Британия полицияси ўқотар қуроллар ноқонуний ишлатилишига қарши жиддий чора кўра бошлади. Ўқотар қуролга эга бўлган британияликлар жавобгарликка тортилишдан қўрқмасдан ўз қуролларини полицияга топширишлари учун апрел ойида амнистия эълон қилинди. Май ойидан бошлаб кучга кирадиган янги қонун эса, ўқотар қуролга эга бўлган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ҳуқуқини беради. Полиция бошлиқлари уюшмаси бош инспектори Марк Робертс Озод Европа – Озодлик радиосига берган интервюсида:
“Ўқотар қуроллар ҳақидаги амнистия Англия, Шотландия ва Уэлсда ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлаётган ёки қонуний равишда қуролга эга бўлган, аммо ундан фойдаланмайдиган ҳамда соҳта ва бошқа турдаги қуроллар-дан қутилишни истаган фуқаролар учун қулай имкониятдир”,-деди.
Апрел ойида ўқотар қуролларни қандай қилиб ва қаерга топшириш йўл-йўриқлари кўрсатилган буклетлар ва эълонлар Британия бўйлаб тарқатилди. Уларда ўз қуролини топширишни истаган фуқарога полиция идорасида ҳеч қандай савол берилмаслиги, унинг шахсини тасдиқловчи хужжат сўралмаслиги ва қурол олиб келган шахс ҳибсга олинмаслиги билдирилган. Шунга қарамай, қуролга эга бўлган шахслар ундан кўнгилли равишда жудо бўлиши эҳтимолдан йироқ кўринади.
Марк Робертс, мазкур амнистия қуроллар ёрдамида содир этилаётган жиноятлар сонини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган стратегиянинг бир қисми эканини айтди. Ўқотар қуролларга қарши стратегиянинг навбатдаги босқичи - ноқонуний равишда қуролга эга бўлган шахсларни камида беш йил озодликдан маҳрум этишдир.
Лондон шаҳри ҳокими Кен Ливингстоун кўриниши, ҳажми, оғирлиги ва бошқа жиҳатларига кўра ҳақиқийсидан ажратиш қийин бўлган соҳта қуроллар ҳам қонун орқали таъқиқланиши кераклигини алоҳида таъкидлади. Ливингстоун бунинг сабаби ҳақида гапириб:
“Агар биз Оперейшн Тридент номи остида наркотикларга қарши ўтказилган махсус операция натижаларига назар ташласак, жиноятларнинг учдан бир қисми, ҳақиқийга айлантирилган соҳта қуроллар ёрдамида амалга оширилгани муаммосига дуч келамиз. Шу сабабли, биз соҳта қуроллар ҳам таъқиқланишини истаймиз. Мен, ўқотар қуроллар ҳақидаги қонун соҳта қуролларга ҳам тегишли бўлиши учун Ички ишлар вазири орқали, бу масала Парламент муҳокамасига қўйилиши учун ҳаракат қилдим”,-деди.
Британия полицияси маълумотига кўра, апрел ойи бошида Лондонда ўтказилган фақат биргина операция давомида, ҳақиқийга айлантирилган 140та соҳта ўқотар қурол тортиб олиниб мусодара қилинган.