Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:16

Ҳарбий иттифоқ сари илк қадам.


Душанба куни Қозоғистон пойтаҳти Aстaнада Россия мудофаа вазири Сергей Иванов, Қозоғистон мудофаа вазири Муҳтор Алтинбоев билан биргаликда ҳарбий ҳамкорлик бўйича музокоралар олиб борган.
Кузатувчилар Қозоғистон ва Россия ўртасида янги ҳарбий итифоқ вужудга келаëтганига ишора қилишмоқда.

Қозоғистон ва Россия мудофаа вазирлари икки малакат ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кўзда тутувчи келишув ҳужжатларини имзолашди деб ҳабар беради Озодликнинг Астанадаги муҳбири.МДҲга аъзо мамлкатлар мудофаа вазирларининг Астанадаги учрашувида қатнашаëтган, Россия мудофаа вазири Иванов, бу келишув, икки мамлакат қуролли кучлари бош штаби раҳбарлари ҳамкорлигига янги имконлар яратишини таъкидлади.

Фақат бу ҳужжат нега бирдан зарур бўлиб қолди, деган саволга Россия мудофаа вазири жавоб бермади. Қозоғистон мудофаа вазири Муҳтор Алтинбоев учрашув ҳақида озодлик муҳбирига шундай деди;

- Музокаралар чоғида Россияда ишлаб чиқарилган қурол яроғларнинг имтиëзли равишда Қозоғистонга сотилиши ва Боқўнғир космодромидан ҳарбий полигонлар учун ижарага ер олиш масалалари кўрилди.

Кузатувчилар,бу ҳужжат имзолангунга қадар ҳам Россия ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий соҳадаги алоқалар яҳшигина ривож топганлигини таъкидлашмоқда.Агар коллектив ҳавфсизлик шартномасини ҳисобга олмаганда ҳам, икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 50дан ортиқ турли келишув ҳужжатлари имзоланган.Россия ҳарбий-таълим муассасаларини сўнгги ўн йил давомида бир ярим минг Қозоғистонлик битирган.Шу кунларда ҳам, Россиядаги 43 та ҳарбий ўқув юртларида 800 нафар Қозоғистонлик таълим олаëтгани айтилмоқда.Яни,ҳозирда қозоғистонликлар Россия ҳарбий ўқув юртларида МДҲдан келиб таълим олаëтганларнинг учдан бирини ташкил этмоқда. Кузатувчилар Қозоғистон ва Россия ўртасида янги ҳарбий иттифоқ вужудга келаëтганига ишора қилишмоқда.

Россияда чиқадиган "Время новостей" газетаси имзоланган келишув икки давлат ўртасидаги ҳарбий иттифоқ сари қўйилган илк қадам эканлигини урғулайди.Газета шунингдек келишув имзоланиши Россия томони ташаббуси билан амалга оширилганлигига эътибор қаратади.Шу ўринда Россия нега бундай келишувнинг ташаббускори бўлди деган савол ўртага чиқади.

Ҳарбий мутаҳасисларга кўра Россиянинг бу ҳаракатларига собиқ совет ҳудудларидаги ракета-зенит қурилмаларини назорат қилиш зарурати туртки бўлган. Яқинда Россия президенти Путин ракета-зенит қурилмаларининг террорчилар қўлига тушиб қолаëтганидан ҳавотир билдирди.Эслатиб ўтамиз куни-кеча Чеченистонда Россия ҳарбий вертолети, ҳудди шундай қурилма ëрдамида уриб туширилганди. Мухбирлар олдида чиқиш қилган Қозоғистон мудофаа вазири Муҳтор Алтинбаев ўзининг Россиялик ҳамкасби Иванов билан учрашуви ҳақида маълумот бераркан зенит-ракета қурилмалари масаласи ҳам давомида муҳокама қилинганлигини билдирди;

- Гап зенит-ракета ускуналари назорати ҳақида кетмоқда. Бу масалани Россия мудофаа вазири Сергей Иванов кун тартибига чиқарди
озодлик муҳбирининг ҳабар беришига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Қозоғистонда 11 июн кунигача бўлишни режалаган. Ташриф доирасида мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашув кўзда тутилган. Учрашув конфеденциал, яъни ëпиқ эшиклар ортида ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG