Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:36

Ироқда очилаëтган қабрлар сири


Ироқда оммавий қабрларнинг пайдо бўлиши, асосан мамлакат тарихидаги икки уруш билан боғлиқ.
Гап 1980-88 йилардаги Эрон-Ироқ уруши ва 1991 йилдаги Форс кўрфазидаги уруш ҳақида бормоқда.

Ҳаммадан кўра мамлакат шимолидаги Ироқ курдлари тақдири фожиали бўлди дейишади, инсон ҳуқуқлари фаоллари.Саддам Ҳусайн 1988 йилда бир кечанинг ўзида 100000 курдни ўлдиргани ҳақида маълумотлар бор. Курд сиëсатчилари бу рақам 182000 эканлигини ҳам айтадилар. 1991 йили жанубий ва марказий Ироқда Саддамга қарши норозилик билдирган ўн мингдан зиëд шиаларнинг дом-дараксиз йўқолгани таъкидланади.

Саддам Ҳусайн мамлакатдаги курдлар ва шиаларни Эрон тарафини олганликда айблаб бу ишга қўл урганди, дейишади таҳлилчилар.

Ҳиллаҳ ва Мусайибдаги оммавий қабрлар очиб кўрилганда, 3,500 дан зиëд шиаларнинг жасад қолдиқлари топилган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари, ўлдирилиб кейин оммавий қабрларга дафн қилинганлар рўйҳатини тузиш керак деган таклиф билан чиқмоқдалар. Ҳар бир янги очилган қабр режим жиноятларига янги бир далилдир дейди халқаро адлия маркази дастур раҳбари
Паул Ван Зил:

"Даҳшатли далиллар шоҳиди бўлмоқдамиз. Ироқ режимига қарши бош кўтарган ҳудудларга қарши қатағон миқëслари биз ўйлагандан кўра каттароққа ўxшамоқда."

Бош қароргоҳи Ню-Йоркда жойлашган xалқаро нодавлат адлия маркази дастури мутаxассислари Бағдодда оммавий қабрлар муаммоларига бағишлаб ўтказилган тадбирда,жамоатчилик фикрини оммавий қатағонларнинг миқëсларига қаратдилар.Улар фикрига кўра Саддам Ҳусайн даврида 300 000 нафар одам судсиз- сўроқсиз нобуд қилинган.

Аммо БМТнинг Ироқдаги вакили Мона Ришмави бу рақамлар аниқ эмаслигини таъкидлайди.

Мона Ришмави:
"Ҳеч ким нобуд бўлганлар ҳақида аниқ маълумот айта олмайди. Бировлар қатағон қурбонлари сони 200 000 десалар, яна бировлар бошқа рақамларни айтмоқдалар. Мен қурбонлар сони 200 000 ва 300 000 атрофида деб айтган бўлардим."

Ҳозир БМТ котибияти форс кўрфази урушида дом-дараксиз йўқолган Қувайтликлар тақдирини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Қувайтнинг БМТдаги элчиси Мансур Ал-Отайби Саддам режими қулагандан кейин қувайтликлар қалбида дом-дарксиз кетган қариндошлари ҳақида маълумот олишга умид туғилгани ҳақида гапиради.

Мансур Ал-Отайби:
"Ўтган 13 йил ичида биз, ҳеч бўлмаганда дом-дараксиз йўқолганларнинг лoaқал биттаси тирик бўлса керак, деб умид қилгандик,бу биз учун жуда муҳим. Вазиятга сиëсий тус бермоқчи эмасмиз Бизни тўғри тушунинг. Биз бўлиб ўтган воқеалар,янги жиноятларнинг олдини олиш учун сабоқ бўлиши лозим, деб ҳисоблаймиз."

Ал -Отайби оммавий қабрлардан бири очилиб, ундаги жасадлардан бирининг шаҳси аниқланганини айтади.

"Бу қувайтлик оддий ўт ўчирувчининг жасади эди. Ҳатто, эгнидаги ўт ўчирувчилар кийими ,ҳали чириб улгурмаган", - дейди БМТдаги Қувайт элчиси.

Мансур Ал-Отайби:
"Бу ҳақиқий фожеа. Арабнинг араб тарафидан таҳқирланишини англашнинг ўзи бир азоб".

"Қувайтликлардан фарқли ўлароқ курдлар дом дараксиз йўқолган қариндошлари жасадларини топишга умид қилмаяптилар",- дейди Курдлар ҳақида филм суратга олган кинорежисер Жано Росебиани :

"Қайси курд оиласига кирманг,бу мавзу тинимсиз кўз ëшларга сабаб бўлишини кузатасиз. Бу қайғу уларнинг доимий ҳамроҳидир.Шу билан бирга курдлар, суякларнинг топилиши, мавжуд аҳволни ўзгартирмаслигини ҳам яхши билишади."

Саддам режими қулагандан кейин Ироқнинг Сулаймония,Эрбил,Керкук ҳудудларида оммавий қабрлар топилди. Қабрлар очилганда ичида аëллар ва ëш болаларнинг жасадлари ҳам борлиги аниқланди."Қотилнинг гуноҳини гўр беркита олмайди",- дейишмоқда ироқликлар
XS
SM
MD
LG