Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:35

11 сентябр воқеаларидан икки йил ўтиб...


11 сентябр воқеаларидан икки йил ўтиб Болқон ва Марказий Осиë давлатларининг терроризмга қарши курашда АҚШ билан елкадош турганлигини кўриш мумкин.

Ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик ҳақида гапирилганда Руминиядан 500 ва Болгариядан 100 нафар ҳарбий ҳизматчининг Афғонистон барқарорлигига ҳисса қўшаëтганлиги айтилса, Ўзбекистон ва Қирғизистондаги иккита авиабазада коалициянинг юзлаб аскарлари жойлашганлиги мисол қилиб келтирилади. Шунингдек Қозоғистон, Туркманистон, ва Тожикистон ҳаво ҳудудлари Америка ҳарбий учқичлари учун очиқлиги ҳам ҳамкорликка мисол эканлиги таъкидланмоқда.

Сиëсий маънода Руминия ва Болгария бошқа европа давлатлари билан бир қаторда АҚШ тарфдорлари сафидан мустаҳкам ўрин олишди. Ироқ уруши қайсидир маънода бу мамлакатлар учун ҳатто фойдали бўлди дейиш мумкин.

Таҳлилчилар айнан уруш шарқий европадаги бу давлатларнинг НАТОга аъзо бўлиш жараëнини тезлаштирди дейишмоқда. АҚШ стратегик тадқиқотлар институтининг Берлин шўъбасида ходими
Жеффри Жедмин: “Баъзи мамлакатлар, масалан Руминия ва Болгария учун бу айни муддао бўлди”, - дейди.

Ҳўш АҚШ билан ҳамкорлик марказий осиëдаги давлатлар ривожланишида қай йўсинда акс этди, деган саволга таҳлилчилар бу номаълум давлатлар илк бора ҳалқаро ҳамжамият диққат марказига тушди деб жавоб беришмоқда.
Tаҳлилчи Алекс Ватанканиг фикри мана бундай:

11 сентябр воқеалари бу мамлакатларда янги бир давр очди. Ҳалқаро ҳамжамиятда марказий осиëнинг ҳам иштироки қизиқиш билан кутиб олинди. Бу ҳолат бирданига юз берди. Масалан сиз Ню-Йорк Таймс газетасида Ўзбекистон тўғрисида ўқишингиз мумкин. Авваллари бу нарса йўқ эди.
Одамлар марказий осиëликлар ҳақида мунозара юрита бошлашди.
Шундай қилиб илгари номалум бўлган беш давлат дунë бўйлаб танилиб қолди.


Аммо марказий осиë давлатлари сиëсий режимларининг авторитар характерда эканлиги ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволнинг ночорлиги турли ҳисоботларда акс этмоқда. Таҳлилчи Ватанка Қўшма Штатлар, мавжуд аҳволга қарамасдан, ушбу давлатлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлганлигини айтади:

- Мамлакат ичкарисида умуман бу ҳамкорликнинг таъсир кучи жуда кам деган бўлардим. Ҳақиқатда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини кузатаëтган ташқи дунë, ҳеч нарса қилмаëтганига гувоҳ бўласиз. Бу ҳолат америкаликларнинг мавжуд аҳволга кўз юмишига ва биз бу режим доирасида ислоҳотлар олиб борамиз қабилидаги гапларга сабаб бўлди.

Нефтга бой Қозоғистондан бошқа барча марказий осиë давлатлари дунëнинг энг камбағал мамлакатлари рўйхатига киргизилган. Шу маънода АҚШ ҳарбийларининг минтақада жойлашиши оз бўлса ҳам иқтисод ривожига ҳисса қўшди, дейиш мумкин. "Манас" аэропортини ижарага берган Қирғизистон ҳукумати вакиллари буни яхши англашди.

Айни вақтда Ўзбекистон халқаро валюта жамғармасидан 100 миллион доллар миқдорида молиявий кўмак олишга муавффақ бўлди.

Аммо таҳлилчи Ватанка Марказий Осиë давлатларидаги иқтисодий ва демократик ўзгаришлар минтақага АҚШ қизиқишларининг умри қанчагача чўзилиши билан боғлиқлигини таъкидлайди.
XS
SM
MD
LG