Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:20

Баёнот иш берармикан?


Наманганлик бирликчилар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари тарқатган баёнотда Поп туманида уларга нисбатан таъқиб ва тазйиқлари кучайгани таъкидланади ҳамда халқаро ташкилотлар ва АҚШдан ушбу ҳолатга эътибор қаратиш сўралади.

Баёнотда келтиришича, Поп тумани ҳокими Рустам Исматуллаев яқинда тумандаги барча ташкилотлар раҳбарларини тўплаб, йиғилиш ўтказган.

“Бирлик халқ ҳаракати” партияси туман бўлими раиси Ҳайитғофир Қўзиевнинг айтишича, йиғилишда ҳоким маҳаллий раҳбарлардан инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ўз корхоналарига яқинлаштирмасликни талаб қилган. Бу ердаги инсонларнинг ҳуқуқларини ўзимиз ҳимоя қиламиз, деган.

- Р.Исматуллаев хоҳласа мени йўқотишини, Муҳаммадали Қорабоевни эса Попга келса, қўл-оёғини синдиришни буюришини айтиб, таҳдид қилди,- деди Ҳ.Қўзиев.

Поп тумани ҳокими ўринбосари Абдуқодир Назиров “Озодлик” мухбири билан суҳбатда мазкур баёнотда келтирилган фикрларнинг ҳаммаси туҳматдан иборат, дея таъкидлади. Бироқ бундай фикрлар билдириш уларнинг ҳуқуқи, деди у.

Намангандаги “Ҳимоя гуруҳи” раҳбари Собитхон Устабоев Поп тумани ҳокимлиги ҳамда мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўртасидаги келишмовчиликларнинг маълум сабаблари борлигини билдирди.

“Туманда мухолифат ва ҳуқуқ ҳимоячилари нисбатан кучли фаолият кўрсатмоқда. Агар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига қарши кескин курашадиган раҳбарлар янада юқорироқ лавозимларни эгаллаётганини эътиборга олсак, Поп тумани ҳокими ҳам ўсишни мўлжаллаётгани яққол кўринади”, деди у.
XS
SM
MD
LG