Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:40

Наманганлик бирликчиларнинг бошлиғи – ХДПнинг собиқ аъзоси


20 февраль куни “Бирлик халқ ҳаракати” партияси Наманган шаҳар кенгашининг конференцияси ўтказилди.

Анжуманда, асосан, икки масала кўриб чиқилди. Муҳаммадали Қорабоев аввалроқ партиянинг вилоят кенгаши раиси этиб сайланганди. Шу боис, унинг ўрнига Наманган шаҳар кенгаши раислигига илгари Халқ демократик партияси аъзоси бўлган, ҳокимият органларида юқори лавозимларда ишлаб келган Илҳом Мирзаев кўпчилик овоз билан сайланди.

Конференцияда партия аъзоларига таъқиб-тазйиқлар кучайиб бораётгани ҳам муҳокама қилинди. Бирликчиларнинг билдиришича, партия фаолларининг уйларига адлия ходимлари бориб, улардан тушунтириш хатлари ёздириб олинмоқда. Бу тушунтириш хатларида фуқаролар “Бирлик”нинг рўйхатга олиниши учун йиғилган имзоларни ўзи билмаган ҳолда қўйган, деган даъволар ифодаланган.

Бирликчиларнинг таъкидлашича, ҳукумат ўзи тузаётган партиялар учун имзо йиғилганда, бу имзоларни ҳеч қачон текширтирмайди. Бу партиялар дарҳол рўйхатдан ўтказилади. Аммо ҳукуматнинг мухолифатга нисбатан салбий муносабати ҳамон ўзгаргани йўқ.

“Тўрт миллион аҳолига эга бўлган қўшни Қирғизистонда қирқта партия бор. Уларнинг тўқсон фоизи мухолиф партия ҳисобланади. Наҳотки, Ўзбекистонда мухолифатдаги бирорта партия чиқиб, жамиятдаги камчиликларни кўрсатиб туришга имкон берилмаса?” деди бирликчилардан бири.
XS
SM
MD
LG