Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:17

Исон Ҳуқуқлари Вазиятига оид Ҳисобот


А. Арол АҚШ Давлат Департаментининг инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик ҳисоботида Марказий Осиë ҳукуматлари 2003 йилда инсон ҳуқуқларини поймол этганлари қайд этилади. Ҳисоботда шунингдек Эрон, Россия, Беларус, Украина, Арманистон, Озарбойжон, Туркия, Покистон, Шимолий Корея ва Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилишининг турли кўринишлари, жумладан сайловга оид қонун бузишлар, қийноқларга солиш ҳолатлари ва фикр эркинлигини бўғиш каби вазиятлар кузатилгани билдирилади. Шу билан бирга Афғонистон ва Ироқда ўтган йил давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида маълум ижобий ўзгаришлар юз бергани таъкидланади.

АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл ушбу ҳисоботни АҚШ ташқи сиëсати йўналишини белгилашда муҳим восита сифатида таърифлайди.

"Президент Жорж Буш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб этиш Американинг махсус вазифаси, деб билади. У инсон ҳуқуқлари ҳимоясини ташқи сиëсатининг муҳим ва ажралмас қисмига айлантирган. Шунинг учун инсон ҳуқуқларига оид мазкур йиллик ҳисобот фақат маълумотдан иборатгина эмас, у сиëсатнинг муҳим васитаси ҳамдир", - деб баëн этди АҚШ Давлат Котиби.

Ҳисоботда айтилишича, ўтган йили АҚШ бошчилигидаги кучлар Ироқни қўлга олганидан кейин Саддам Ҳусайн режими содир этган узоқ йиллик инсон ҳуқуқлари бузилишларига чек қўйилган.

Афғонистонда 2001 йилнинг охирларида Толибон ҳокимияти тугатилганидан буëн мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасида маълум ижобий ўзгаришлар руй берган.

Бироқ, ҳисоботда Эронда инсон ҳуқуқлари вазияти табора ëмонлашгани қайд этилади. Бу борада АҚШ Давлат Котиби ëрдамчиси ЛорнКрэнер шундай дейди:

"Биз бу масалани якка ҳолда ҳал қилолмаслигимиз ëхуд Эронга демократия олиб келолмаслигимиз аниқ. Эронда инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш ва демократияни ривожлантиришга ҳаракат қилишни ҳозир халқаро ҳамжамият ўз зиммасига олган".

Ҳисоботга кўра, Россияда ўтган йили айрим соҳаларда инсон ҳуқуқлари вазияти оғирлашган.
Чечен сепаратчиларига қарши кураш давомида ҳам Россия ҳукумати ҳамда сепаратчи кучлар инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйгани тилга олинади ҳисоботда

Марказий Осиëда Туркманистондан ташқари бошқа давлатларда диний эркинликлар соҳасида бир мунча ижобий ўзгаришлар руй беган.

АҚШ Давлат Котибининг инсон ҳуқуқлари бўйича ëрдамчиси Лорин Крэйнер Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари қамоқхоналарни ислоҳ қилишни бўйича ишларни бошлаганликлари ва Қирғизистонда бир нича мустақил нашрлар фаолият қила бошлаганини қайд этади.

"Қозоғистон ва Қирғизистонда маҳбусларни қийноққа солган амалдорлар жавобгарликка тортила бошлаганлари ҳамда минтақа мамлакатларида одамларга эркин йиғилиш имконияти берилаëтганини кўришимиз мумкин. Менимча Қозоғистон ва маълум даражада Қирғизистонда диний камситишлар бир мунча озайган. Аммо, ҳали талайгина муаммолар бор", - деб маълум қилади Крэйнер.

Хусусан ҳисоботнинг Қозоғистонга оид қисмида айтилишича, Хавфсизлик хизмати ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари бир қатор ҳолатларда қўлга олинганларни калтаклаганлар ëки бошқа кўринишда ҳақоратлаганлар.

Айни пайтда Қирғизистонда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳукумат фаолияти деярли ўзгаришсиз қолган, баъзи соҳаларда эса ҳатто ëмонлашган". Бу мамлакатда демократик тузилмалар заифлигича қолди, хавфсизлик хизмати ходимлари одамларга жисмоний тазийқларни давон эттиришди, дейилади ҳисоботда.

АҚШ Давлат Департаменти ҳисоботининг Тожикистондаги вазиятга оид қисмида ëзилишича, Тожикистон ҳукумати ўтган бир йил давомида инсон ҳуқуқларини кўплаб марта жиддий равишда бузган. Хавфсизлик кучлари қўлга олинган кишилар ва бошқа шахсларни калтаклаган ва қийноққа солган.

Ҳужжатда шунингдек Ўзбекистон ҳукумати ҳибсда ëки қамоқхонадаги одамларни қийноққа солиш, тазйиқ ўтказиш каби ҳуқуқ бузарликларни давом эттирган, матбуот ва эътиқод эркинлиги чекланганлигича қолаëтгани тилга олинади.
XS
SM
MD
LG