Линклар

Бугун АҚШ ҳарбийлари Афғонистоннинг жанубий ва шарқий минтақаларида Ал-Қайда ва Толиблар жанггариларини қўлга олиш ёки йўқ қилишга қаратилган баҳорги операциялар бошланганини эълон қилдилар.


АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Брайн Хилфертига кўра, мазкур операцияларда Афғонистондаги 13 ярим минг Америка аскари, шунингдек ҳаво кучлари иштирок этади. Матбуот вакили бу фақат Ал-Қайда лидери Усама Бин Ладенни қўлга олиш мақсадида амалга оширилаётган операция эмаслигини айтиб:
”Мазкур операциядан кўзланган мақсад - Афғонистонда қайта қуриш ва барқарор хавфсизликни таъминлашдан иборат. Бу фақат бир шахсни таъқиб қилишга қаратилмаган. Биз Ал-Қайда ва Толиблар лидерлари адолатли суд олдида албатта жавоб беришлари керак, деб ўйлаймиз ва худди шундай бўлади“, - деди Брайн Хилферти.
XS
SM
MD
LG