Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:58

Ироқ: уруш бошланганидан бир йил ўтиб


Фарангис Саид Ўтган тунда Бағдоддаги “Ливан” меҳмонхонасида кучли портлаш юз берди. Камида 17 одам нобуд бўлди. Кўплар яраланди. АҚШ етакчилигидаги коалиция қўшинларига қарши ҳаракатлар деярли ҳар куни содир этилмоқда. Ваҳоланки 20 март куни Ироқ уруши бошланганига бир йил бўлади. Ироқда шу кунларда ҳукм сураётган вазиятни ҳамкасбим Фарангис Саид ўрганди.

АЭ: Фарангис, ҳозирги вазият қандай?

ФС: Абдуллоҳ, авваламбор “Ливан” меҳмонхонасидаги портлашдан ташқари бугун, 18 март кнуи Ироқнинг Баӄуба шаҳрида рўй берган яна бир ҳодисани айтиб ўтиш керак. Автомобилда кетаётган киши автобусга ӄарата ўт очган ва натижада уч журналист, Ироӄнинг “Дилайя” телеканали мухбирлари ҳалок бўлган. Басрада бугун портлаш натижасида 2 одам ҳалок бўлган.

Сешанба куни Муссайяб шаҳри яӄинида бир германиялик ва бир холландиялик ишчи ўлдирилган. Сиз айтганингиздек, Ироӄ уруши бошланганига бир йил тўлганига ӄарамай, у ерда бундай ҳодисалар жуда кўп рўй беряпти.

Шу ўринда статистикага тўхталсак.

2003 йил 20 мартнинг Тошкент ваӄти билан эрталаб соат 8.00да АҚШ учӄичлари Ироӄдаги иншоотларни бомбардимон ӄила бошладилар. Ўша кундан буён коалициянинг 665 аскари ҳалок бўлди. Уларнинг 75 фоизи ўтган йил 1 май куни АҚШ Президенти Жорж Буш ҳарбий ҳаракатлар якунланганини расман эълон ӄилганидан буён ҳалок бўлган.

Уруш бошланганидан бери нобуд бўлган ироӄликлар сони 12 мингдан 16 минггача. Шиаларнинг Ашура байрами кунининг ўзида 180 одам ҳалок бўлган.

Бир АҚШ расмийсининг “Вашингтон Пост” газетасига билдиришича, Марказий Разведка Бошӄармаси Ироӄӄа режалаштирилгандан кўра тўрт баробар кўпроӄ разведка ходимларини юборган.

Аммо шунга ӄарамай, коалиция ӄўшинларига ӄарши ҳаракатлар давом этмоӄда.

АЭ: Фарангис, маълумки, бу ҳаракатлар АҚШ етакчилигидаги коалицияга ӄарши ӄаратилан. Вашингтон расмийлари Ироӄдаги сўнгги ҳодисаларга муносабат билдиришяптими?

ФС: Вашингтон расмийлари бу каби ҳодисаларни доим ӄоралаб чиӄишади ва ҳужумлар Америка ва унинг иттифоӄдошларининг Ироӄда демократиянинг ӄарор топишига ӄаратилган ҳаракатларини тўхтата олмаслигини баён ӄилишади. Бу гал ҳам “Ливан” меҳмонхонасидаги портлаши хусусида Оӄ Уй Матбуот котиби Скотт МакКлеллан шунга ўхшаш фикр билдирди:

”Бу бегуноҳ фуӄароларга ӄаратилган даҳшатли террор ҳужумидир, - дер экан Оӄ Уй расмийси, Ироӄда ҳамон синов даври давом этмоӄда, аммо террорчилар устун келмайди”, - дея таъкидлади.

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, АҚШ ҳарбийларининг эътироф этишларича, сўнгги пайтда ҳужумчилар стратегиясини ўзгартирган. Сўнгги пайтда АҚШ етакчилигидаги коалицияга ёрдам бераётган ироӄликлар ҳужумлар нишони бўлмоӄда, дейишмоӄда улар. Айрим кузатувчилар фикрича, ҳужум ӄилаётганлар бу билан америкаликларни маҳаллий аҳолидан ажратиб, охир-оӄибат уларни Ироӄни тарк этишга мажбур ӄилмоӄчи.

АЭ: Улар бунинг уддасидан чиӄадими? Мутахассислар бу хусусида ӄандай фикр билдиришмоӄда?

ФС: мутахассислар фикрига келсак, масалан, Лондонда жойлашган Халӄаро Стратегик Тадӄиӄотлар Институти таҳлилчиси Филипп Митчеллга кўра, вазиятнинг барӄарорлашиши Ироӄ полицияси ва бошӄа хавфсизлик кучларини тузиш масаласи билан боғлиӄ бўлиб ӄолмоӄда. Айни ваӄтда йирик ва кичик шаҳарларда жойлаштирилган хорижий ӄўшинлар сонини аста-секин камайтириб бориш керак...

АЭ: Яъни, айрим ироӄликлар томонидан босӄинчилик сифатида ӄабул ӄилинаётган жараёнга чек ӄўйиш керак, шундайми?

ФС: Тўғри. Ва бу жараёнга, лондонлик таҳлилчи Филипп Митчелл фикрича, 30 июнга ӄадар, яъни Ироӄдаги ҳокимият ироӄликлар ӄўлига ўтиб, суверенитет тиклангунига ӄадар чек ӄўйилиши керак.

АЭ: Раҳмат, Фарангис. Азиз тингловчи, ҳамкасбим билан Ироӄдаги бугунги вазият ҳаӄида суҳбатлашдик.
2003 йил 20 март куни АҚШ ва Британия ӄўшинлари Ироӄӄа ӄарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаган эдилар. Урушнинг бошланганига 1 йил тўлгани муносабати билан дастурларимизда бу мавзуга яна ӄайтиш ниятидамиз. Озодлик дастурларини тинглаб боринг!
XS
SM
MD
LG