Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:40

АҚШ Эрон билан савдо олиб борган ширкатларни жазоламоӄда


Фарангис Саид АА: Маълумки, АҚШ ҳукумати Эронни ядровий ӄурол устида иш олиб бораётганликда айблаб келмоӄда. 2 апрел куни АҚШ ҳукумати Эрон билан савдо-сотиӄ олиб бораётган 13 хорижий ширкатга нисбатан санкция жорий этди. Ушбу жараённи бугун Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.

Хўш, Фарангис, санкцияларнинг жорий этилишига нима сабаб бўлди?

ФС: Бу саволингизга жавобан АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Адам Эрелининг баёнотини келтириш мумкин.

”2000 йилги Ядровий ӄуролларни тарӄатмаслик ҳаӄидаги шартномага кўра, АҚШ ҳукумати Эронга ман этилган товарларни сотаётган 13 ширкатга нисбатан жазо ӄўллашга ӄарор ӄилди”, - дер экан АҚШ Давлат Департаменти расмийси, 13 ширкатдан бештаси Хитой, иккиси Македония, яна иккиси Россия, бири Беларус, бири Шимолий Корея, бири Тайван ва яна бири Бирлашган Араб Амирликларида жойлашганлигини айтиб ўтди.

АА: Фарангис, Адам Эрели баёнотига кўра, ушбу 13 ширкат Эронга ман этилган товарларни сотган, шундайми?

ФС: Ҳа, шундай. Эрелига кўра, 1999 йил 1 январдан бошлаб ушбу ширкатлар Эронга ядровий, биологик ёки кимёвий ӄурол ишлаб чиӄариш имконини берадиган технологияларни сотганлиги ҳаӄида АҚШ раҳбариятида маълумотлар бор. Ваҳоланки, юӄорида айтиб ўтилган халӄаро шартномада Эронга сотиш таъӄиӄланган технологиялар, моддалар, жиҳозлар ва товарлар рўйхати келтирилган. Маълум бўлишича, рўйхатга 23 товар, технология ёки жиҳоз номи киритилган.

АА: Бу 13 ширкат ӄайси ширкатлар экан?

ФС: Уларнинг номлари матбуотга ошкор этилмади. Айтилган ширкатлардан бири Шимолий Кореянинг Чангванг Синьон корпорацияси экани аниӄ, холос.


АА: Фарангис, санкциялар жорий этилган ушбу 13 ширкат турли мамлакатларда жойлашган. Демак, санкциялар давлатлар ҳукуматларига нисбатан ҳам жорий этилганми?

ФС: Йўӄ, Азизулло ака, бу санкциялар фаӄат ширкатларнинг ўзига нисбатан жорий этилган, ҳукуматларга нисбатан эмас. АҚШ Давлат Департаменти Адам Эрели буни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Лекин, афтидан ҳар бир давлат ҳукумати ўз ҳудудида жойлашган ширкатга босим ўтказиши ва уни Эрон билан алоӄаларни тўхтатишга мажбур ӄилиши мумкин. Масалан, Шимолий Корея ёки Хитой ширкатларининг давлатга ӄарашли эканини тахмин ӄилиш ӄийин эмас. Демак маълум маънода АҚШ санкциялари ушбу давлатлар ҳукуматларига ҳам таалуӄли.

Маълумотларга ӄараганда, АҚШ раҳбарияти Хитой ва Россия расмийлари билан музокаралар олиб бормоӄда ва улардан Эронга таъӄиӄланган товарларни сотаётган ширкатларга нисбатан чора кўришни сўрамоӄда. Айни ваӄтда АҚШ раҳбарияти ӄолган давлатлар ҳукуматларига мана шу ширкатларга оид маълумотни таӄдим этади.

АА: Музокаралар муваффаӄиятли бўлса, АҚШ ушбу ширкатларга нисбатан санцияларни бекор ӄилиши мумкин, шундайми?

ФС: Ҳозирча, музокараларнинг наӄадар муваффаӄиятли бўлишини башорат ӄилиш ӄийин. Лекин ҳозиргача мавжуд амалиётни оладиган бўлсак, ҳа, шундай бўлиши мумкин. Яъни айтилган 13 ширкат Эрон билан таъӄиӄланган товарлар савдосини тўхтатса, уларга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор ӄилинади. Бундай ҳоллар илгари ҳам бўлган. Масалан, шу ҳафтанинг ўзида АҚШ ҳукумати Россиянинг 6 ширкатига нисбатан жорий этилган санцияларни бекор ӄилди. Чунки, маълумотларга ӄараганда, ушбу 6 ширкат ӄонунга хилоф бўлган ва шу боис жазога олиб келган фаолиятини тўхтатган.

АА: Раҳмат, Фарангис. Азиз тингловчи, АҚШ ҳукумати томонидан Эрон билан таъӄиӄланган товарлар савдосини олиб борган 13 ширкатга нисбатан санкциялар жорий этгани атрофида суҳбатлашдик.
XS
SM
MD
LG