Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:53

Қозоғистон Ироӄдан аскарларини олиб чиӄадими?


Фарангис Саид Ироӄда турли давлатлар ҳарбийларидан таркиб топган коалиция ӄўшинлари орасида Қозоғистон ҳарбийлари ҳам бор. Сўнгги ҳафта давомида Ироӄдаги вазият тобора таранглашар экан, Қозоғистонда аскарларни Ироӄдан олиб чиӄиш масаласи кўтарилмоӄда.

7 апрел чоршанба куни Қозоғистон Мудофаа вазири Мухтор Олтинбоев Ироӄдаги ӄозоғистонлик ҳарбийлар ҳаӄида шундай деди:

”Биз контингентимизга тартибсизликлар давомида лагерни тарк этишни таъӄиӄлаб ӄўйдик. Иккинчи гуруҳимизнинг Ироӄда жойлаштирилиши муддати яӄинда тугайди. Шу боис биз муддат тугаганидан сўнг Ироӄӄа яна бир контингентни юбормаслик таклифини илгари суряпмиз”, - деб айтди Қозоғистон Мудофаа вазири.

Бу баёнот кўплаб саволлар туғдирди. 9 апрел куни Қозоғистон ҳукумати саволларга расман жавоб беришга мажбур бўлди.

Жума куни тарӄатилган баёнотномада Мудофаа Вазири Мухтор Олтинбоевнинг 7 апрел кунги баёнотидан сўнг Қозоғистон раҳбариятига хорижий давлатлар ва жаҳон ОАВдан кўплаб саволлар берилаётгани эътироф этилади.

“Ироӄдаги сўнгги ҳодисалар мамлакатимизда асосли хавотирларга сабаб бўлди”, дейилади баёнотномада ва Қозоғистон ҳукумати халӄаро коалиция ӄўмондонлигига мурожаат ӄилиб, ӄозоғистонлик ҳарбийларнинг хавфсизлигини тегишли равишда таъминлашни сўраётгани билдирилади. “Қозоғистон ӄўшинларининг Ироӄда жойлаштирилиши масаласи айнан шундан келиб чиӄӄан ҳолда ҳал этилади”, дейилади баёнотномада.

Ҳозирда Ироӄда 27 ӄозоғистонлик аскар жойлаштирилган. Улар, асосан, ҳарбий муҳандис ва сапёрлар бўлиб, ерни миналардан тозалаш, сув манбаларини топиш ва ирригация иншоотларини ӄайта ӄуриш билан шуғулланишмоӄда.

Қозоғистон ҳукуматининг баёнотномасида айтилишича, сўнгги 8 ой давомида Қозоғистон ҳарбийлари ярим миллиондан зиёд портловчи мосламани зарарсизлантирганлар.

Мудофаа Вазири Мухтор Олтинбоев ушбу 27 аскар ватанига ӄайтганидан сўнг, бошӄа контингентни Ироӄӄа юбормаслик ҳаӄида гапирди. Сўнгра Қозоғистон ҳукумати, эшитганингиздек, вазир баёнотидан бирмунча фарӄ ӄиладиган баёнотнома тарӄатди. Бу туғилган саволларга жавоб бериш ўрнига, аксинча, янги саволлар келтириб чиӄарди.

Жума куни мазкур масала мамлакат Парламентининг икки палатасида ҳам муҳокама ӄилинди.

Депутат Баҳит Купенова икки баёнот бир-бирига зид маънога эгалигини айтади:

”Икки баёнотдаги зиддиятни кўриб турибман. Бундай зиддиятлар ӄонун чиӄариш жараёнида ҳам бўлиб туради. Балки, Олтинбоев бироз шошма-шошарлик ӄилгандир. Менимча, у Ироӄдаги вазият таранглашаётган дамда йигитларимиз таӄдиридан хавотир билдириб, шундай баёнот беришга мажбур бўлган.”

Айрим бошӄа депутатлар Ал-Кутда жойлаштирилган 27 аскар таӄдири Парламентда ҳал этилиши кераклигини таъкидлашмоӄда. (Қозоғистон АҚШ етакчилигидаги халӄаро коалицияга ӄўшилганидан кўп ўтмай, Ироӄӄа бир взвод аскар юбориш ҳаӄидаги ӄарор айнан Парламент томонидан ӄабул ӄилинган эди.)

Парламент ӄуйи палатасининг раис маслаҳатчиси Ироӄ Иликеевнинг айтишича:

”Мен телевизорда ироӄликлар уч японияликни ушлаб олиб, бўғизламоӄчи бўлганини кўриб, ҳайратга тушдим. Бу муаммонинг энди бошланиши. Ироӄ аҳолиси орасида норозилик кучайиб бормоӄда. Бундай вазиятда 27 йигит ўзини ӄандай ҳис ӄилиши мумкин?! Мен бу масала парламентда кўриб чиӄилиши керак, деб ҳисоблайман.”

Бу баёнот жума куни ӄилинди. Дам олиш кунларидан сўнг, масала муҳокамаси, афтидан, давом этади.
XS
SM
MD
LG