Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:04

Яӄин Шарӄ: Исроил режасига араблар ӄарши


Фарангис Саид Маълумки, Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарони ҳал этиш ва Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатишга ӄаратилган “Йўл харитаси”, деб номланган тинчлик режасини амалга ошириш сўнгги пайтларда кўплаб тўсиӄларга учраётган эди. Афтидан, эндиликда бу масала илгари силжийди. Бундай хулосани АҚШ Президенти Жорж Буш ва Британия Бош Вазири Тони Блэрнинг жума кунги учрашувидан чиӄариш мумкин.

Жума куни АҚШ Президенти Жорж Буш Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига оид режасини ӄўллаб-ӄувватлаб, ушбу режа Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатилишига олиб келади, деб айтди:

”Бу жуда яхши имконият. У фаластинликларга ислоҳ ӄилинган, адолатли ва эркин ҳуӄуӄмат тузиш имконини беради. Фаластин раҳбарияти бунга жавоб бериши лозим. Чунки режа барча тарафларга “йўл харитаси”ни ӄайта жонлантириш имконини беради”.

Исроилнинг бир томонлама ишлаб чиӄилган режасига келсак, у 2005 йилга ӄадар Ғазо секторидан сўнгги йилларда у ерга кўчиб борган барча исроиллик фуӄаролар, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидан эса фаӄат унинг шимолий ӄисмидаги исроилликларни ӄайта Исроилга кўчиришни кўзда тутади. Ғарбий соҳилдаги йўл тўсиӄлари бузиб ташланади.

Аммо илгари Фаластин ерлари бўлган, сўнгра 1967 йил уруши натижасида Исроил томонидан босиб олинган ва Исроил ҳудуди дея эълон ӄилинган ерлар озод этилмайди. Бир пайтлар у ерларда яшаган, сўнгра Фаластиннинг бошӄа ӄисмига ӄочиб ўтган фаластинликларга ҳам ватанига ӄайтиш имкони берилмайди.

АҚШ Президенти Ж.Буш билан жума куни Вашингтонда учрашган Британия раҳбари Т.Блэр ҳам режани ӄўллаб-ӄувватламоӄда:

”Биз Исроилнинг Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилни ӄисман тарк этиш таклифини ӄўллаб-ӄувватлаймиз. Биз Квартетнинг тезда учрашиб, хусусан, Фаластин раҳбариятига сиёсий, иӄтисодий ва хавфсизлик масалаларида таянч кўрсатиш йўлларини муҳокама ӄилишини истардик”.

Квартет, яъни тўртлик деганида Британия Бош Вазири “Йўл харитасини” ӄўллаб-ӄувватлаган тарафлар – БМТ, АҚШ, ЕИ ва Россияни назарда тутди. 4 май куни Нью-Йоркда Квартетнинг учрашиши режалаштирилган.

Бошӄа тарафларнинг Исроил режасига нисбатан билдираётган муносабатига келсак, Европа Иттифоӄи Ташӄи Ишлар Вазирларининг шанба куни тарӄатилган ӄўшма баёнотида “мазкур режа Яӄин Шарӄда тинчлик ўрнатишга ӄарата ӄўйилган муҳим ӄадам бўлиши мумкин”, дейилади. Европа Иттифоӄи вазирлари, шунингдек, режа можарони ҳал этиш имконини беради, дейишар экан, ушбу режа минтаӄада давомли тинчлик ўрнатилиши учун етарли эмаслигини эътироф этишди. ЕИ Ташӄи алоӄалар комиссари Крис Паттен эса режа араб дунёси ӄаршилигига учраши мумкинлигини айтди.

Ҳаӄиӄатан ҳам, араб давлатлари ушбу режага салбий муносабат билдиришмоӄда.

Шанба куни Иордания парламенти Шарон режасини ӄоралади, Буш баёнотини эса адолатсиз, дея баҳолади.

Шанба куни Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойишчилар фаластинлик маҳбуслар кунини нишонлаш баробарида Исроил режасига ӄаршилик изҳор этдилар. (Шу ўринда эслатиб ўтиш жоиз, Исроил ӄамоӄларида 6000 фаластинлик маҳбус саӄланмоӄда. Ва бу икки тараф ўртасидаги муносабатларни таранглаштираётган яна бир муаммодир).

Крис Патэннинг таъкидлашича, АҚШ Исроил режасига таянч билдириб, Исроил-Фаластин ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Бу эса, Паттэнга кўра, фаластинликларнинг радикаллашишига олиб келиши мумкин.
XS
SM
MD
LG