Линклар

Россия Президенти Владимир Путин бугун Кремлда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.


Бўлиб ўтган музокара чоғида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ва дунёдаги вазият, шунингдек, терроризмга қарши кураш, Ироқ, Яқин Шарқ ва Болқон минтақаларидаги вазият масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, музокара чоғида Россия-Қозоғистон иқтисодий алоқалари масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Путин икки томонлама савдо ҳажми сезиларли даражада ошганини алоҳида таъкидлади.
“Мен икки томонлама алоқалар борасида айниқса, Россия-Қозоғистон ўртасидаги савдо алоқалари 50 фоизга ошган ҳозирги пайтда сиз билан фикр алмашишни хоҳлайман. Терроризмга қарши кураш масаласида, биз Марказий Осиёдаги воқеалардан, албатта хавотирдамиз”, - деди Россия Президенти Владимир Путин.
XS
SM
MD
LG