Линклар

Бугун Иордания Қироли Абдулла Вашингтон расмийларининг Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишларини савол остига қўйиб, АҚШ Президенти Жорж Буш билан учрашувини қолдирди.


АҚШ расмийлари ҳеч қандай келишмовчилик юзага келмаганини кўрсатишга ҳаракат қилдилар. АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэл Вашингтон расмийлари Қирол Абдулла билан дўстликни юқори баҳолашини айтди: “Биз Иордания Қироли билан дўстликни қадрлаймиз. Биз унинг қайтишига умид қиламиз ва имоним комилки, биз унинг Яқин Шарқ тинчлик жараёни борасидаги хавотирларини муҳокама қила оламиз”, - деди Колин Пауэлл.
Қирол Абдулла ўтган ҳафтадан бери АҚШда саёҳат қилаётган эди. Бироқ, бугун у тўсатдан Иорданияга қайтиб кетди.
XS
SM
MD
LG