Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:29

Ироӄ: коалиция парчаланяптими?


Фарангиз Саид Ироӄда вазият ёмонлашган сари, у ерда ӄўшинларни жойлаштирган бир неча давлат ўз ҳарбийларини Ироӄдан олиб чиӄишини билдира бошлади. Бу жараённи Фаранис Саид кузатиб бормоӄда.

АА: Фарангис, сўнгги маълумотларга ӄараганда, Испания ҳукумати ўз ҳарбийларининг Ироӄдан олиб чиӄиш муддатини ўзгартирган. Нима учун?

ФС: Тўғри айтасиз, Испания ўз ӄўшинларини Ироӄдан олиб чиӄишини биринчи бўлиб эълон ӄилган давлатдир. Бошида Испания расмийлари ӄўшинларни Ироӄдан 1-2 ойдан кейин олиб чиӄа бошлашлари ва бу масалани АҚШ ӄўмондонлиги билан мувофиӄлаштирилишини билдирган эдилар. Аммо шу ҳафта бошида расмий Мадрид келаси 10-20 кунда барча испаниялик аскарларни Ироӄдан олиб чиӄажагини эълон ӄилди.
Маълумотларга кўра, Сешанба куни 260 испаниялик аскар ватанига ӄайтган, Ироӄда яна ӄарийб 1000 испаниялик ҳарбий ӄолмоӄда.

Испания Мудофаа Вазирлигининг хабар беришича, АҚШ ӄўмондонлиги Испания ҳарбийларидан Нажаф шаҳрида ўтказилаётган ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни сўраган. (Маълумки, Нажафда Ироӄ шиалари раҳбари Муӄтадо Ас-Садр бошпана топган. Ҳужумлардан маӄсад Ас-Садрни ӄўлга туширишдир). Испаниядаги “Эл-Паис” газетасининг ёзишича, АҚШ ҳарбийлари ўз ҳаракатларини Испания ӄўшинлари билан мувофиӄлаштирмаган. Шу боис испаниялик ҳарбийлар Ироӄни тарк этгунича Нажафдаги ҳарбий базасидан чиӄмаслигини маълум ӄилди.

Маълумки, Испаниядан сўнг Ироӄдан ўз ӄўшинларини олиб чиӄишини Хондурас ва Доминикан Республикаси эълон ӄилди. Испания ӄарори Австралиянинг масалага ёндашувига ҳам таъсир ӄилган кўринади. Чоршанба куни мамлакат Бош Вазири Жон Ховард австралиялик хизматчиларни Ироӄдан олиб чиӄиш ҳаӄида ӄарор ӄабул ӄилди. Ҳозирда Ироӄда 800 австралиялик ишламоӄда.
Маълумотларга кўра, Польша ҳам шунга ўхшаш ӄарор ӄабул ӄилиши мумкин. Ҳозирда Ироӄнинг жанубий ӄисмида 2400 Польша аскари бор.

Ӄизиғи шунда-ки, АҚШнинг Ироӄ сиёсатини бошдан ӄўллаб-ӄувватлаган Британия Бош Вазири Тони Блэр Ироӄӄа ӄўшимча ӄўшин юбормаслигини маълум ӄилди.

АА: Фарангис, бу жараёнлар Ироӄдаги АҚШ етакчилигидаги коалиция парчаланиб кетаётгани дарагидек кўринмоӄда. Хўш, бунинг сабаби нимада?

ФС: Бу савол кўпларни ӄизиӄтирмоӄда. Айрим газеталар “Ироӄдаги хавфсизлик вазиятининг ёмонлашгани коалиция ҳарбийларини ӄўрӄитиб юборди”, деб ёзишди. Испания Мудофаа Вазири Хосе Боно ҳатто бунга жавобан расмий баёнот беришга мажбур бўлди. У, - “Испания армияси ҳеч нарсадан ӄўрӄмайди, у халӄаро ӄонунчилик доирасида амал ӄилмоӄда, холос”, - деб таъкидлади.

Испания ӄарори ортидаги сабабларга тўхталадиган бўлсак, ушбу ӄарорни ҳокимиятга келган социалистлар партияси Мадрид портлашларидан сўнг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ӄабул ӄилган эди. Ҳондурас ва Доминикан Республикасига келсак, улар ўз ӄарорини Испания раҳбарияти билан мувофиӄлаштирганини тахмин ӄилиш ӄийин эмас, чунки Испаниянинг ушбу икки собиӄ мустамлакаси собиӄ метрополияси билан ҳамон муҳим сиёсий масалаларни мувофиӄлаштириши яхши маълум.

Британия ва Польша ҳукуматлари позициясига эса жамоатчилик фикри таъсир ӄилмоӄда. Бу мамлакатларда жамоатчилик Ироӄӄа ҳарбийлар юборилганидан норозилик билдиряпти. Польша ва Британияда одамлар мамлакатларида Мадрид портлашлари каби, террор ҳужумлари уюштирилишидан хавотирда.

АА: Фарангис, АҚШ ҳукумати коалициянинг парчаланаётганига жавобан ӄандай чоралар кўрмоӄда?

ФС: Оӄ Уй Ироӄдан ӄўшинларини олиб чиӄиш масаласида ҳамон иккиланаётган давлатларга босим кўрсатишга уринмоӄда. Масалан, чоршанба куни АҚШ Давлат Котиби К.Пауэлл Украина ТИВ Константин Гришенко билан телефон орӄали суҳбатлашган. Хабарларда айтилишича, Пауэлл Гришенкога Ироӄда хизмат ӄилаётган украиналик аскарларнинг нафаӄат ҳарбий, балки руҳий тайёргарлик даражаси ниҳоятда баланд, деб маӄтаган ва Ироӄдан Украина ӄўшинларини олиб чиӄмасликни сўраган.

Айни ваӄтда, АҚШ Ироӄӄа ӄўшимча ҳарбийлар юбориб, улар учун яна маблағ ажратмоӄда. Маълумотларга кўра, 30 июнгача Ироӄӄа яна 20 минг аскар юборилади. Пентагон бюджетидан уларга яна 700 миллион доллар ажратилади. Ҳозирда АҚШнинг Ироӄда жойлаштирилган ҳарбийлари сони 135 мингга тенг.
XS
SM
MD
LG