Линклар

Афғонистон шимоли-шарқидаги Нуристон вилоятида икки хорижлик фуқаро ва бир таржимон ўлдирилган.


Ҳукумат ўлдирилганлар БМТ вакилларими ёки гуманитар ташкилот ходимларими буни ҳали аниқ маълум қилгани йўқ.

Айни вақтда Ироқдаги ҳарбий қамоқхоналар маҳбусларининг қийноққа солиниши борасидаги можаролар Қобулга қадар етиб борган. У ердаги Америка ҳарбийлари вакили подполковник Такер Мэнсежер бу ҳақда шундай маълумот берди:
“Баграм ҳарбий қамоқхонаси ходимлари маҳбуслар билан муносабатда, тўлалигича, халқаро тартиб-қоидаларга амал қилишмоқда. Жумладан, маҳбусларда диний маросимларни бажариш ва бекаму кўст тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятлари бор”, - деди Афғонистондаги Америка ҳарбийлари вакили.
XS
SM
MD
LG