Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:43

Бир тонна сув – 3,5 минг сўм


Басира Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Ойтуғди қишлоғида аҳоли яшаши учун энг оддий шароитлар ҳам йўқ. Бу ерда яшовчиларнинг айтишича, улар бир тонна ичимлик сувни 3,5 минг сўмга сотиб олади.

Ойтуғдилик бир аёлнинг сўзларига қараганда, аҳоли экин суғориш учун ҳам сувни сотиб олишга мажбур бўлмоқда. Оилалар ичиш учун сотиб олинган сувни махсус сув идишда сақлаб, уч-тўрт ой давомида истеъмол қилади.

Аёлнинг таъкидлашича, болалар мактабга номига бориб келади. Бу ерда дарслар хўжакўрсинга ўтказилади. Мактабда эса спорт зали йўқ, йўллар қишда лой, ёзда чанг.

Бухоро вилоятининг бошқа туманларида бўлгани каби Жондорда ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчиларнинг ойлаб иш ҳақи олмаслиги ҳолатлари кўп учрайди. Ойтуғдилик аёлнинг билдиришича, иш ҳақи вақтида берилмагани етмагандек, баъзи ҳолларда ойлаб меҳнат қилгандан сўнг деҳқон ширкатдан қарздор бўлиб қолиш ҳолатлари ҳам учрайди.

Кузатувчиларнинг эътирофича, вилоятда ичимлик сув таъминоти, спорт билан шуғулланиш масалалари жуда оғир аҳволда. Ойтуғдига ўхшаган қишлоқлар эса Бухорода кўплаб учрайди.
XS
SM
MD
LG