Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Озарбайжонда амнистия


Озарбайжон қамоқхоналаридаги 363 махбусни озод этган фармон¸ мамлакат Президенти Илхом Алиев томонидан амалга оширилган учинчи амнистиядир.

Илхом Алиев 2003 йилнинг декабри ва 2004 йилнинг март ойларида хам амнистия хақидаги фармонига имзо чеккан эди.



Эслатиб ўтамиз Озарбайжон ЕИ Парламент Комиссияси олдида барча сиëсий махбусларни озод қилиш мажбуриятини олган .

Озарбайжондаги сиëсий махбусларни озод қилиш зарурлиги борасида ЕИ Парламент Ассаблеяси 2001 йилда резолюция ҳам қабул қилган эди.

Кузатувчилар фикрига кўра Озарбайжон Президенти Илхом Алиевнинг амнистия борасидаги фармонларига айнан ЕИ талаби туртки бўлган.
Амнистия асосида озод қилинганлар ичида Абулфайз Элчибей даврида ички қўшинлар қўмондони бўлган Фахмин Гаджиев¸Ҳарбий денгиз билим юртининг собиқ раҳбари Жонмирза Мирзаевлар бор.

Аммо шахсан мархум Гайдар Алиев буйруғига кўра хибсга олинган¸ Озарбайжоннинг собиқ ички ишлар вазири ўринбосари Рахим Ғозиев¸Толиш сепаратчилари лидери Алиакрам Гумбатовлар хануз қамоқхонада қолмоқда.

Шундай бўлсада озарбайжонлик ҳуқуқ ҳимоячилар президентнинг бу қадамини олқишлашди.

Озарбайжонлик хуқуқ ҳимоячиси Саида Қўчмонли гапиради:
овоз

"Шубхасиз мен бу тадбирни олқишлайман. Сиëсий тазйиқлар аста-секин камайиб бормоқда."

Шу билан бирга Саида Қўчмонли амнистия сиëсий сабаблатга кўра қамалган ҳамма маҳбусларга тегишли эмаслигини айтади.
"Афсуски ўтган йил октябр ойида хибсга олинганларнинг хеч бирига бу озодлик раво кўрилмади. Бу холат Озарбайжон қамоқхоналаридаги сиëсий махбуслар муаммоси ҳали ечимсиз қолаëтганидан далолатдир"

Саида Қўчмонли таъкидлаган "сиëсий махбуслар муаммоси" 11 май куни ЕИ Парламент Ассамблеяси вакили Малколм Брюс билан Озарбайжон тинчлик ва демократия институти директори Лайло Юнус¸Инсон хуқуқлари маркази раҳбари Элдор Зейналов ўртасида батафсил мухокама қилинди.

Бокуга уч кунлик расмий ташриф билан борган ЕИ Парламент Ассамблеяси вакили Малколм Брюс амнистия доирасидан четда қолган сиëсий махбуслар масаласи расмий Страсбург диққат марказида қолаëтганлигини билдирди.
"ЕИ позицияси шуки Озарбайжон қамоқхоналаридаги барча сиëсий махбуслар озод қилинишини тақозо қилади" деб таъкидлади Малколм Брюс.

ЕИ ПК вакили мамлакатдаги бир қатор қамоқхоналарни¸ жумладан аëллар колониясини бориб кўрди.
Малколм Брюс шунингдек бир қанча сиëсий махбуслар ббилан ҳам учрашди.



Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг 28 майда яна бир амнистия фармонига имзо чекиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG