Линклар

Ҳиндистон Бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Соня Ганди мамлакатда иқтисодий ўсишини таъминлаш ва янги иш жойлари яратиш ниятида эканини билдирди.


Шу ҳафта умумхалқ сайловларида кутилмаган ғалабани қўлга киритган Конгресс партияси аъзолари бугун Соня Гандини партиянинг Парламентдаги лидери қилиб танладилар. Энди у Бош вазир лавозимини эгаллайди. Парламентга қилган мурожаатида Соня Ганди ўз партияси фермерлар, ишчилар, ёшлар ва аёллар турмушини яхшилашга ҳаракат қилишини таъкидлади:
“Келинг бугун хурсандчилик қилайлик, аммо ғалабамиздан маст бўлмайлик. Биз ушбу ғалабамизга мамлакатимиздаги барча ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз ҳаётини яхшилаш учун берилган қулай имконият сифатида қарашимиз лозим”, - деди Конгресс партияси лидери Соня Ганди.
XS
SM
MD
LG