Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:35

Молиявий ёрдам бериляпти, вазият эса ўзгаргани йўқ


Шайбон 17 май куни АҚШ Давлат департаментининг “Инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватлаш: 2003-2004 йилларда АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаракатлар” номли ҳисоботи эълон қилинди.

Мазкур ҳисобот, маълумотларга кўра, АҚШ Конгресси буюртмаси бўйича тайёрланган. Ҳисоботда таъкидланишича, мазкур ҳужжатда инсон ҳуқуқлари борасидаги муаммоларни аниқлаш билан бирга, АҚШнинг ушбу муаммоларни бартараф этиш йўлида амалга оширилган дастур ва лойиҳалари ҳақида маълумот берилган.

Ҳисоботда билдиришича, 2003 йилда АҚШ демократияни қўллаб-қувватлаш ва инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни яхшилаш учун Ўзбекистонда 15,9 миллион доллар маблағ сарфлаган.

Ҳисоботдаги ушбу маълумот Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган маҳаллий ва хорижий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари вакилларининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Толиб Ёқубовнинг таъкидлашича, ажратилган маблағларнинг аниқ мақсад йўлида сарфланганига кучли шубҳа мавжуд. Буни ҳозирда мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари борасидаги вазият ҳам исботлаб турибди.

Давлат департаменти ҳисоботида АҚШ томонидан ажратилган маблағнинг асосий қисми Ўзбекистонда ички ишлар, прокуратура, хавфсизлик хизмати тузилмалари ходимлари учун махсус тренинглар ўтказишга сарфлангани баён қилинган.

Бу хусусда “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Алисон Гилл хоним қуйидаги фикрни билдирди:

“Америка фуқароси ва солиқ тўловчиси сифатида шунча пулнинг айнан ҳуқуқ-тартибот органларига сарфлангани мени ажаблантирмоқда. Чунки бу ҳаракатлар ҳеч қандай ижобий натижа бергани йўқ. Демак, ўтказилган тренинглар фойдасиз бўлган, маблағ кўр-кўрона ҳавога совурилган”.

“Демократик ташаббус” маркази директори, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Искандар Худойберганов ҳам А.Гиллнинг фикрини қўллаб-қувватлади. Унинг айтишича, АҚШнинг бу борадаги ишларни пухта ташкил этмагани ачинарлидир.

Ҳисоботда Давлат департаменти Ўзбекистон бўйича олиб борилган ишлар самара бермагани тан олинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида, айниқса, демократик ислоҳотлар ўтказишда янада каттароқ натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қилади, дея умид билдирилган.
XS
SM
MD
LG