Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:41

Ўзбекистон чегаралари янада мустаҳкамланади


Феруза 10 июнь куни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Пурнелл Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматига умумий қиймати 6 миллион 90 минг доллар бўлган замонавий асбоб-ускуналарни топширди.

Ж.Пурнеллнинг сўзларига қараганда, ушбу ёрдам АҚШнинг наркотикларга қарши кураш ва чегаралар хавфсизлигига қўшган ҳиссасидир. Бу борадаги ҳамкорлик АҚШ ва Ўзбекистон учун ҳам умумий бўлган хавфга қарши курашга йўналтирилган.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон чегара қўшинлари мутасаддиларидан бири полковник Абиевнинг таъкидлашича, миллий хавфсизлик учун реал таҳдидлар мавжуд бўлган шароитда дунёнинг барча мамлакатлари билан манфаатли алоқаларни ривожлантириш бугунги кунда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлашга кенг имкониятлар яратиб беради.

Унинг эътирофича, ўтган йил давомида чегара қўшинлари ва ИИВ ходимлари томонидан 180 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда ушлаб қолинган. Бунда ўзбекистонлик ҳарбийларнинг америкаликлар билан ҳамкорлиги ҳам фойда берган.
XS
SM
MD
LG