Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:32

Асфальт таркиби иқлимга мослаштирилганми?


Зикрилло Ишонч Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда ўтказилажак саммити олдидан кўчаларни таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутахассисларнинг эътирофича, ҳар йили бундай ишларга катта-катта маблағлар сарфлангани қарамай, янги йўллар ҳам ёрилиб, ўйдим-чуқур бўлиб қолмоқда.

“Тошшаҳарйўловчитранс” уюшмаси мутасаддиларидан бири Абдуманноп Тошпўлатовнинг таъкидлашича, йўлларнинг тезда таъмирталаб бўлиб қолишига мамлакатимизнинг кескин континентал минтақада жойлашгани сабабдир. Ўзбекистонда бир кунлик (кундузи ва кечқурунги) ҳаво ҳарорати ўртасидаги фарқ ўртача 20 даражани ташкил этади. Бу эса асфальтнинг ёрилиб, йўл тезда ишдан чиқишига бош сабаблардан бири ҳисобланади.

А.Тошпўлатовнинг айтишича, бир йилда Тошкент йўлларини таъмирлашга 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланади. Лекин бу кам, дейиш мумкин.

Йўлларнинг тез ишдан чиқишига об-ҳаво таъсир этиши ҳақидаги фикрларга ўз исмини ошкор этишни истамаган физик олим ҳам қўшилди. Унинг сўзларига қараганда, об-ҳавонинг кескин ўзгариши нафақат автомобиль йўллари, балки темир йўллар аҳволига ҳам таъсир кўрсатади. Шунга қарамай, бу вазиятдан чиқишнинг иложи бор. Хусусан, асфальт таркибини иссиқ ва совуққа чидамли қўшимчалар билан бойитиш лозим. Айни пайтда йўлларга ётқизилаётган асфальтда бундай қўшимчалар етарли қўшилмаётган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG