Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:32

АҚШнинг 40-Президенти Роналд Вилсон Рейган дафн этилди


Фарангис Саид Жума оӄшомда, ҳориган ӄуёш яна бир бор ботаётган дамларда Рейган Тинч океани соҳилидаги Сими водийсидаги тепалик чўӄӄисига дафн этилди.

”Худойим, ӄулинг Роналд Вилсон Рейганни ӄўлингга топширяпмиз. Ихтиёрингга абадий топширяпмиз”.

Калифорниядаги дафн этиш маросимида Рейганнинг уч фарзанди Майкл, Пэтти ва Ронлар оналари Нэнси билан ёнма-ён турдилар. Улардан ташӄари, маросимда 720 одам, марҳум президентнинг ӄариндошлари ва яӄинлари ӄатнашди.

Жума куни Вашингтонда Роналд Рейганга бағишлаб ўтказилган видолашув маросимида марҳумнинг ӄизи Пэтти Дэвис шундай деди:

”Сўнгги дамда кўзларини очганида, (у эса кўзларини кўп кундан бери очмай ётган эди), отам онамга ӄаради. Ва на касаллик, на ўлим муҳаббатни ўзига бўйсунтира олишини кўрсатди.

Вашингтондаги Миллий Ибодатхонада ўтказилган маросимда АҚШнинг тўрт собиӄ президенти рафиӄалари билан, жаҳоннинг 165 мамлакатидан юзлаб собиӄ ва иӄтидордаги раҳбарлар, таниӄли сиёсатчилар ӄатнашдилар. Улар орасида СССР Президенти Михаил Горбачев ва Британия собиӄ Бош Вазири Маргарет Тэтчер ҳам бор эди. Марҳумга бағишланган маросимда, шунингдек, Британия Бош Вазири Тони Блэр, Германия Канцлери Герхард Шрёдер, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, Ироӄнинг Муваӄӄат Президенти шайх Ғозий Ал-Яварлар ҳам ҳозир бўлдилар.

Видолашув маросимида иӄтидордаги Президент Жорж Буш ҳам рафиӄаси Лора билан иштирок этди. Ўз чиӄишида Жорж Буш Рейган АҚШнинг рамзига айланганини таъкидлаб, оддий оиладан чиӄӄан Роналд машҳур Ҳолливуд актёрига айлангани, сўнгра эса Америка сиёсатининг чўӄӄисига етганини айтди. Буш, шунингдек, Рейганнинг жаҳон бўйлаб диссидентларнинг озод этилишига ҳисса ӄўшгани ва Берлин деворининг ӄулашида иштирок этганини эслади:

”У ӄудратли Америка тинчликни таъминлашига ишонди. У куч ва ӄудратни бунёдкорликка йўналтиришга ҳаракат ӄилди. У эркинлик уруғлари ӄаерда сепилмасин, униб чиӄишига умид билан ӄаради. У эркинликка таҳдид солинганида, уни ҳимоя ӄилишга интилди.”

Британиянинг собиӄ Бош Вазири Маргарет Тэтчер шифокорлар рухсат бермаганига ӄарамай, Рейган билан видолашишга борди. Маросимда у Михаил Горбачев ёнида ўтирди.

Таҳлилчилар совет тизимининг парчаланишига бир шахс ёки бир давлат сабабчи бўлган, дейиш нотўғри эканини таъкидласалар-да, Маргарет Тэтчер Рейган “совуӄ урушда ғалаба ӄозонди”, деб, у бунга ӄуроллар ёрдамида эмас, балки душманларни дўстларга айлантириш орӄали эришганини таъкидлади.

У, шунингдек:

”Биз буюк президент, буюк америкаликдан айрилдик. Мен эса ӄадрдон дўстимдан жудо бўлдим,” - деб айтди.
XS
SM
MD
LG