Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:26

Ўз маҳсулотини ўзи сотиш ҳуқуқидан маҳрум деҳқонлар


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда пахтафурушлик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар пайдо бўла бошлади. Одатда олибсотарлар пахтани ёки пудратчилардан нақд пулга харид қилади ва қўшни давлатларга олиб бориб пуллайди. Бундай шахслар Ўзбекистон қонунларига кўра давлат ва халқ мулкини ўмарганлик айби билан жиноий жавобгарликка тортилади.

Наманганда чоп этиладиган “Ҳайрат” газетасида Наманган тумани жиноят ишлари суди раиси Бумайрам Бобомирзаеванинг “Пахтафурушлар ёхуд халқ бойлигини талон-тарож этган пудратчилар ва олибсотарлар” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Мақолада ёзилишича, Наманган туманилик пудратчи Тоҳир Солижонов 1620 килограмм, жами 323 минг 428 сўмлик пахтани уйига яшириб қўйгани ҳақидаги маълумотлар қўлга киритилгач, ички ишлар ходимлари махсус операция ўтказиб, жиноятчини аниқ далиллар билан ҳибсга олган. Пудратчининг уйи тинтув қилинганда бу ердан 2080 килограмм, жами 47 минг 653 сўмлик чигит, 290 килограмм кунжара топилган. Мақола муаллифининг таъкидлашича, Анвар исмли шахс орқали пахта олибсотарлиги билан шуғулланиб келаётган Содиқ Турдибоевнинг жиноятлари ҳам фош этилган.

Бу ўринда мақола муаллифи ҳақ. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон қонунларига кўра, деҳқонлар ўзи етиштирган пахтани ўзи сотса, жиноий жавобгарликка тортилади. Лекин бу ўринда пудратчи жазоланишини била туриб, нега жиноятга қўл ўргани тўғрисида савол туғилади.

Маҳаллий кузаутвчи Акбар Ориповнинг фикрича, Ўзбекистонда мазкур турдаги жиноятларни содир этиш учун шароит мавуд. Бунга деҳқоннинг ўз маҳсулотини ўзи сотишига имконият яратилмагани сабабдир.
XS
SM
MD
LG