Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:22

Ҳуқуқ ҳимоячилари қўшма йиғилиш ўтказди


Куни-кеча Ўзбекистон шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг Наманган вилояти бўлимлари ўтган йилда қилинган иш фаолияти юзасидан қўшма ҳисобот йиғилиши ўтказди.

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бўлими раиси Алишер Алиназаровнинг сўзларига қараганда, мазкур ташкилот Халқаро инсон ҳуқуқлари жамиятининг таркибий қисми ҳисобланади. Қўмитанинг вилоят бўлими инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида анча-мунча ишларни амалга оширган. Натижада баъзи кишиларнинг оғирини енгил қилишга эришилган.

“Бирлик халқ ҳаракати” партиясининг Наманган вилояти бўлими раиси, айни пайтда ҳибсда бўлган Муҳаммадали Қорабоев бир вақтлар мазкур қўмитанинг вилоят бўлимини ҳам бошқарган эди. Йиғилиш иштирокчилари М.Қорабоевни суд бошлангунга қадар ҳибсда сақламасликни сўраб, тегишли идораларга мурожаат қилишга келишиб олди.

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Инсон ҳуқуқлари халқаро жамиятининг Ўзбекистон бўлими раиси Марат Зоҳидовнинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда ҳукумат билан бирга иш олиб бориш жуда қийин. Шунга қарамай, ҳукумат билан мулоқот олиб боришдан қочмаслик керак.
XS
SM
MD
LG