Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:11

Ироӄ иӄтисодиёти: бундан буён нима бўлади?


Фарангис Саид АҚШ Ироӄӄа ӄарши урушни икки иддао билан бошлаган эди. Биринчиси – Ироӄда оммавий ӄирғин ӄуроллари бор ва Саддам Ҳусайн уларни истаган дамда АҚШга ӄарши ишлатиши мумкин. Ва иккинчи иддао – Саддам Ҳусайн Ал-Қайда террор тармоғи ва унинг раҳбари Усама Бин Ладен билан боғлиӄ. Ваӄт ўтиб, бу икки иддаонинг асоссиз экани, тўғрироғи БМТ ХК ӄарорисиз суверен давлатга ӄарши уруш бошлаш учун етарлича асос бўлмагани аён бўлди. Айрим мутахассислар уруш бошланмай туриб, унинг ортидаги асл сабаб нефт, дейишган эди. Мана, Ироӄда ҳокимият ироӄликлар ӄўлига ўтди. Хўш, нефт секторини бундан буён ким назорат ӄилади?

Британиядаги “Икономист Интеллиженс Юнит” тадӄиӄот маркази таҳлилчиси Нил Партрик бу саволга шундай жавоб беради:

”Нефтдан олинган даромадлар ҳокимият ироӄликларга ўтганидан кейин ҳам Ироӄдан ташӄаридаги банк ҳисобига ўтказилаверади. Аммо ҳисобни Ироӄ ҳукумати назорат ӄилади. Нефт соҳасини назорат ӄилиш вазифаси Ироӄнинг янги Нефт вазирлиги зиммасига юклатилади.

Мутахассиснинг ӄайд этишича, БМТ ХКнинг Ироӄӄа оид сўнгги резолюциясига кўра, Нефт вазирлиги салоҳияти чеклангандир. Унинг асосий вазифаси, Партрикка кўра, хорижий сармояларни жалб этишдан иборат. Вазирлик хорижий ширкатларга нефт соҳасида хизмат кўрсатиш ва нефтни ӄазиб олиш имконларини беради, аммо нефт секторидан улушларни хорижликларга сотмайди, деб билдиради лондонлик иӄтисодчи.

Демак, нефт секторини ким назорат ӄилади, деган савол ҳамон очиӄлигича ӄолмоӄда?

”Жиддий масалалар, масалан даромадларни таӄсимлаш масаласи ҳозирча, тўлаӄонли янги суверен ҳукумат сайланмагунича, кўриб чиӄилмайди,” - дейди “Икономист Интеллиженс Юнит” таҳлилчиси Нил Партрик.

Урушдан олдин, кўпгина хорижий мамлакатлар, хусусан Франция ва Россия нефт ширкатлари Ироӄ билан савдо-сотиӄ юритганлар. (Ёдингизда бўлса, айнан шу икки давлат Саддам Ҳусайн раҳбарлигидаги Ироӄӄа энг катта ҳажмдаги сармоя ётӄизиб, энг йирик контрактларга эга бўлган ва шу боис уруш режасига ӄаршилик кўрсатиб келган эди). Ушбу ширкатларнинг айримлари ҳозирда ҳам Ироӄда фаолият олиб бормоӄда. “Келлог, Браун энд Рут” номли халӄаро компания АҚШнинг Пол Бремер раҳбарлигидаги маъмурияти билан шартнома тузиб, бошӄа ширкатларни субпудрад асосида Ироӄдаги ӄайта тиклаш ишларига жалб этган эди. Айни ваӄтда Ироӄ Нефт вазирлиги ҳам айрим контрактларни таӄдим этган. Эндиликда, контрактларни таӄсимлаш салоҳияти батамом Нефт вазирлигига ўтади.

Ироӄнинг Франция ва Россия каби давлатлар билан иӄтисодий муносабатларини тилга олдик-ми, хорижий ӄарз масаласига тўхталмасак бўлмайди. АҚШ Ироӄӄа ӄарши уруш бошлаш режасини илгари сураётганда ҳам, уруш давомида ва ундан кейин ҳам Ироӄ ӄарзларидан воз кечиш масаласи кўтарилган эди. Аммо, “Икономист Интеллиженс Юнит” таҳлилчиси Нил Партрикнинг билдиришича, муаммо ҳамон ҳал этилмаган:

”Менимча, Франция ва Россия Ироӄ Муваӄӄат ҳукумати билан ӄарзлар масаласини муҳокама ӄилади. Аммо тўлаӄонли суверен ҳукумат ҳокимиятга келмагунича, натижага эришиб бўлмайди, деб ўйлайман. Янги ҳукумат эса ушбу масалани нафаӄат Россия ва Франция, балки бошӄа халӄаро кредиторлар билан кўриб чиӄишга мажбур бўлади.

Демак, мутахассисга кўра, Ироӄ халӄи суверен ҳокимиятни сайламагунича, иӄтисодиётга оид кўплаб масалалар ҳал этилмайди.

Ироӄ ҳукумати урушдан олдин ҳам ӄатор масалаларни мустаӄил равишда ҳал эта олмас эди. Ҳа, Форс Кўрфази урушидан сўнг Ироӄӄа нисбатан санциялар жорий этилган. Ироӄ билан олди-сотти масалалари БМТнинг “Нефт эвазига озиӄ-овӄат” дастури доирасида амалга оширилар, шу боис АҚШнинг Саддам Ҳусайнга ӄарши урушидан олдин Ироӄдаги иӄтисодий вазият оғир эди. Ишсизлик даражаси 60-70 фоизни ташкил этар эди. Ироӄда ёш болалар музӄаймоӄ нималигини билмай, катта бўлгани ҳаӄида ҳамон гапирилади.

Озодлик радиосининг Бағдоддаги мухбири Самий Ал-Хўжа ўша даврни шундай эслайди:

”Саддам даврида одамлар камроӄ пул топарди. Кўп нарсалар, масалан кир ювиш машинаси, музлатӄич ёки совутгич сотиб олиш имкони йўӄ эди.

Бундан ӄарийб 6 ой олдин Пол Бремер маъмурияти Ироӄда янги валюта – янги динорни муомалага киритди. Ироӄликлар уни “Бремер динори”, деб атаётган эдилар. Самий Ал-Хўжанинг билдиришича, мана уч ойдир-ки, динор курси барӄарор, 1 АҚШ доллари тахминан 1450 динорга тенг. “Одамларнинг янги валютага ишончи ошиб бормоӄда, чунки улар кирим-чиӄимларни режалаштира олади, ҳаётни режалаштира олади”, - дейди у.

Ҳокимиятнинг Ироӄ Муваӄӄат ҳукуматига ўтишидан сўнг одамлар ҳаёт яхшиланишига ишонишяптими, деган саволга Ал-Хўжа мана бундай жавоб берди:

”Бу жуда мураккаб савол. Келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки мамлакатда яна тартибсизликлар бошланар?! Хавфсизлик вазиятининг ӄандайлиги яхши маълум. Ҳужумлар давом этмоӄда. Одамларнинг кайфиятини ӄўрӄув ва хавотир эагаллаган, дейиш мумкин.
XS
SM
MD
LG