Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:18

Никоҳ кўйлагининг нархи чақади


Саида Ёз фасли Ўзбекистонда никоҳ тўйлари мавсуми дейиш мумкин. Тўй эгалари, айниқса, келин-куёвлар тантанага ўзгача тайёргарлик кўради. Келин бўлмиш қиз никоҳ кўйлагини танлашга жуда катта эътибор қаратади.

Тошкентда никоҳ кўйлакларини ижарага берувчи махсус дўконлар мавжуд. Тошкентдаги “Ўзблис тўй кўйлаклари” салони менежери Лариса Лазаренконинг билдиришича, ушбу салонда келинлар кўйлаклари нархи 50 минг сўмдан 150 минг сўмгача туради. Бундан ташқари, салонда тўй альбомлари ва портретлари ҳам тайёрланади.

Кўпчилик қизлар никоҳ кўйлакларини ижарага олиш жуда қимматга тушишини айтади. Уларнинг сўзларига қараганда, энг қиммат никоҳ кўйлаклари баҳоси 700 минг сўмгача боради. Шунга қарамай, бугунги ёшлар никоҳ оқшомида Европача услубда тикилган кўйлакни кийишни истайди. Бироқ тўйдаги бошқа маросимлар вақтида миллий либослар ҳам кийилади.

Ўзини Ойнахон Бурхонова деб таништирган аёлнинг таъкидлашича, ҳар нарсада меъёр бўлгани яхши. Яъни тўйларда қизларнинг фақат Европача кийимлар кийиши бироз аянчли. Миллий тўй кийимларини кийган қизлар миллатнинг шаъни ва ҳурматини сақлаган бўлади.

Яна бир суҳбатдош Гулнора Одилова ўзбек қизлари орасида ярим очиқ Европача никоҳ кўйлагини кияётганлари ҳам учраётганидан куяниб гапирди. Унинг айтишича, Европача кўйлакларни кийишнинг ёмон жойи йўқ. Лекин бу ўринда маҳаллий урф-одатлар ва қадриятларни ҳам эсдан чиқармаслик керак.
XS
SM
MD
LG