Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:06

Газ ва электрдан ортгани дўконга, ундан ортгани эгасига


Меҳрабон Маълумотларга кўра, Хоразмда нафақа пулларининг ўз вақтида берилмаслиги ёки озиқ-овқат дўконларига расмийлаштирилиши ҳолатлари ҳали ҳам учраб турибди. Янгибозор туманида эса газ ва электр энергияси ҳақини нафақа пуллари ҳисобидан мажбурий тўлаш жорий этилган.

Туманда икки ойдан буён шу ҳолатни кузатиш мумкин. Нафақахўрларнинг айтишича, почта ходимлари бу ҳақда ҳокимнинг буйруғи борлигини таъкидлайди. Ҳоким эса бундай буйруқ берганини инкор этади. Нафақа пулининг 25 фоизи шу мақсадда ушлаб қолинмоқда. Бу ўринда кишиларнинг газ ва электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлаб тургани эътиборга олинаётгани йўқ.

Маълум бўлишича, туманда нафақат нафақахўрлар, балки бюджет ҳисобидан маош оладиган барча ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақидан коммунал тўловлар учун мажбурий ушлаб қолинмоқда.

Нафақахўрларнинг сўзларига қараганда, нафақа пулларини озиқ-овқат дўконлари ҳисобига ўтказиш одатий ҳолга айланган. Дўконларда эса маҳсулот бозордагидан анча қиммат сотилади. Масалан, дўкондан ёғ 1400 сўмдан (бозорда минг сўм атрофида) ҳисоблаб берилади. Шакар эса 700 сўм (бозорда 550 сўмга яқин) туради.

“Хоразм почтаси” акциядорлик жамиятининг Янгибозор филиалидан олинган маълумотларга кўра, нафақа пулларининг коммунал хизмат тўловларига йўналтирилиши аҳолининг бу турдаги тўловлардан умумий дебиторлик қарзини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. Почта хизмати ва газ таъминоти корхоналари ўртасида бу ҳақда ўзаро шартнома мавжуд. Почта хизмати эса бу шарномадан манфаатдор. У нафақа пули ҳисобидан ундирилган коммунал тўловнинг 3-5 фоизини ўзида олиб қолади.

“Хоразмгаз” ҳудудий газ таъминоти корхонасининг Янгибозор тумани филиали вакилининг маълум қилишича, туманда аҳолининг газ ҳақи бўйича қарзлари миқдори 140 миллион сўмни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG