Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:58

Ўқитувчиларни рағбатлантириш ҳақида яна бир қарор


Феруза Куни-кеча Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқитувчилар меҳнатини раҳбатлантиришга доир эксперимент ўтказиш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш тўғрисида”ги қарори матбуотда эълон қилинди.

Қарорнинг биринчи бандида “...уларнинг ўқув ва тарбия жараёнига шахсий улушини ҳисобга оладиган ўқитувчиларни рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлашни янада такомиллаштириш, ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш масалалари муҳокама қилингани маълумот учун қабул қилиниши” белгиланган.

Халқ таълими вазирлиги молия бошқармаси вакилининг сўзларига қараганда, 1 июлдан бюджет ташкилотларида иш ҳақи 30 фоиз оширилган. Бундан ташқари, 2 июль куни ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантиришга доир яна бир қарор қабул қилинган бўлиб, унда дафтар текширганлик ва синф раҳбарлиги, ўқув кабинетлари ва лаборатория мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўлаш белгиланган. Куни-кеча қабул қилинган янги қарор эса муаллимларнинг касбий маҳорати, синфдан ташқари олиб борадиган ишлари учун қўшимча ҳақ тўлашни назарда тутади.

Қарорга кўра, умумтаълим муассасалари ходимларининг касб маҳорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ улуши ҳамда ўқувчиларнинг тест синови натижалари бўйича аниқланадиган таълим стандартларини ўзлаштириб олиш даражасига қараб 25 фоизгача миқдорда, ўқувчиларнинг тўгараклар ва мунтазам секцияларга жалб этилиши даражасига қараб 15 фоизгача миқдорда ҳамда методист ўқитувчиларга яратаётган ўқув методик қўлланмалари учун 25 фоизгача миқдорда тариф сеткасига ойлик махсус устамалар белгилаш бўйича эксперимент ўтказиш таклифига розилик берилган. Ушбу меъёрлар асосида ўқитувчи меҳнатини тўғри баҳолаш мумкинми?

Мустақил кузатувчи Саодат Ҳусанованинг таъкидлашича, ўқитувчини касб маҳоратига қараб рағбатлантириш ҳақиқатда амалга ошса, жуда яхши натижа бериши лозим.

“Озодлик” мухбири мазкур қарорга ўқитувчиларнинг муносабатини ҳам ўрганди. Уларнинг билдиришича, муаллимларнинг иш ҳақига 25 фоизгача қўшиб берилиши уларнинг турмуш тарзига сезиларли таъсир ўтказмайди.
XS
SM
MD
LG