Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

Ироқда АҚШ кучлари билан исëнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда


Арол Пойтахт Бағдоднинг шимоли-ғарбидаги Рамадий туманида юз берган қаттиқ тўқнашувлардан кейин жума куни АҚШ ҳарбий кучлари Фаллужа шаҳрида исëнчи деб гумон қилинганларга ҳаводан зарба берди. Пойтахтда эса хавфсизлик кучлари жанггариларга қарши ҳарбий амалиëтлар бошлади. Айни пайтда Ироқда гаровга олишлар давом этмоқда.

23 июл куни Фаллужада АҚШ ҳарбий учқичлари Ал-Қайда террор тармоғига аъзо гуруҳ етакчиси Абу Мусаб ал-Зарқавийга алоқадор исëнчиларга зарба берди.
АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги мазкур ҳаво ҳужумлари Ироқ Муваққат ҳукумати ҳамкорлигида амалга ошганини билдирди. Бироқ¸ талафотлар ҳақида маълумот бермади. Манбага кўра¸ ўнлаб жанггарилар борлиги тахмин қилинган шаҳардаги уйлардан бири ҳаводан ўққа тутилган. Воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича¸ уйда фақат болалар ва аëллар бўлган.
"Улар ҳаводан ҳужум қилганида биз - аëллар ва болалар ухлаëтган эдик. Нега бундай қилганларини тушунмадик. Бу ерда биз билан Худодан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Бу ҳаракатни Худо қабул қиладими? У АҚШ Президенти Жорж Буш қилаëтган ишларни маъқуллайдими?"¸ - дейди фаллужалик аëл.
Фаллужадаги касалхона шифокори Аднаннинг айтишича¸ ҳужум натижасида тақрибан ўн киши жароҳатланган.
"Эрталаб соат еттиларда 10 нафар яраланган одамни қабул қилиб олдик. Улардан беш нафари¸ жумладан икки бола ва бир аëл тез ëрдам кўрсатиш палатсига ëтқизилди"¸ - деди шифокор.
Жума куни АҚШ ҳарбий кучлари томонидан амалга оширилган ҳужум сўнгги бир неча ҳафта ичида Ал-Зарқавий гуруҳи аъзолари бор¸ дея тинч уйларга берилган еттинчи зарба бўлди. Мазкур ҳужумлар оқибатида тахминан 40 киши ҳалок бўлди.
Пайшанба куни Ироқнинг Самарра шаҳрида юз берган портлаш натижасида икки АҚШ аскари ҳалок бўлди. Чоршанба куни Рамадий шаҳрида рўй берган қаттиқ отишмаларда 25 нафар исëнчи ҳалок бўлди¸ 15 нафари қўлга олинди. АҚШ аскарларидан 14 киши жароҳатланди.
Ироқ Ички Ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ пайшанба куни Бағдодда полиция кучлари тақрибан 200 нафар исëнчини қамоққа олган ва катта миқдорда қурол-аслаҳа мусодара қилинган.
АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд Ироқдаги вазиятни бундай шарҳлади:
"Исëнчилар Ироқ янги ҳукумати билан ҳамкорлик қиладиган ироқликларни нишонга олмоқдалар. Улар Ироқ инфратузилмаларига ҳужум қилмоқдалар. Исëнчиларнинг янги стратегиялари уларни Ироқ халқига душман қилишга хизмат қилмоқда. Улар ютқизмоқда¸ чунки¸ умидлар кенгайиб¸ ривожланиш давом этмоқда"¸ - деб баëн этди АҚШ Мудофаа вазири.
Шунга қарамай¸ Ироқда гаровга олишлар давом этмоқда. Ўзларини "Қора байроқдорлар" деб атаëтган номаълум гуруҳ жорий ҳафтада етти нафар чет эллик фуқарони гаровга олди. Гаровга олинганлардан учтаси ҳинд¸ учтаси кениялик ва бир нафари мисрликдир. Мазкур жанггарилар гуруҳи агарда ушбу мамлакатлар ходимлари ва Кувайт компанияси Ироқни тарк этмаса гаровдагиларни қатл қиламиз¸ деб таҳдид қилди. Кения ҳукумати Ироқдаги барча фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди.
Болгария Ташқи Ишлар вазирлиги ўтган ҳафта Ироқда топилган жасад гаровга олинган икки нафар болгарияликлардан бирининг жасади эканлигини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG