Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

Мажлисда келтирилган рақамларга ишонса бўладими?


Ишонч Ўзбекистонда жорий йилнинг 6 ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,2 фоиз ўсди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 25,5 фоиз ортди, хўжалик юритувчи субъектларнинг фаоллиги ошди.

Бу рақамлар Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг биринчи ярим йиллиги натижаларига бағишлаб ўтказилган мажлисда тилга олинди.

Мазкур мажлис ҳақида матбуотда эълон қилинган ҳисоботда таъкидланишича, мамлакатда инфляция даражаси пасайган ҳамда аҳолининг реал даромадлари ошган.

Иқтисодчи Иброҳим Ҳакимовнинг фикрича, Ўзбекистонда расмий, яъни давлат иқтисодиёти ва норасмий - бозор иқтисодиёти мавжуд. Мажлисда келтирилган сарҳисоблар давлат иқтисодиёти соҳасидаги ўзгаришларга асосланган. Аммо аҳоли бозор иқтисодиёти шароитида яшайди. Халқнинг даромади бозордаги кўрсаткичлар билан ўлчанади.

Жамиятшунос Комрон Алиевнинг сўзларига қараганда, ҳукумат мажлисида келтирилган рақамларни шубҳа остига олиш учун асослар етарли. Хусусан, айни пайтда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечакларнинг нархи ёки ўз жойида турибди ёки бирмунча ошган. Коммунал хизмат соҳасида эса тўловлар қиймати сезиларли кўтарилган.

И.Ҳакимовнинг айтишича, инфляция даражаси пасайганда миллий пул бирлигининг харид қуввати ошиши кузатилиши лозим эди. Аммо бугунги кунда сўмнинг долларга нисбатан қиймати пасайиб бораётгани яққол кўринмоқда.
XS
SM
MD
LG