Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:39

Бир тийин бермайдиган таъсисчи газетани ёпишга ҳақлими?


Меҳрабон Хабарларга қараганда, Хоразм вилоятида нашр этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси ёпилиш арафасида турибди.

Маълумотларга кўра, газета 2000 йил декабрь ойида Мирзо Улуғбек номидаги жамғарманинг Хоразм вилояти бўлими муассислигида чоп этила бошлаган. Аммо ўтган йили газетанинг молиявий аҳволи танглашгани сабабли у муассисини ўзгартиришга мажбур бўлган. “Хоразм ёшлари” газетаси 2003 йил 30 декабрда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Урганч давлат университетидаги бошланғич ташкилоти муассислигида қайта рўйхатдан ўтган.

“Хоразм ёшлари” газетаси муҳаррири Эрпўлат Бахтнинг билдиришича, “Камолот” ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитасининг жорий йил 2 апрелдаги қарори таҳририятни ташвишга солмоқда. Ушбу қарорда ҳаракат муассислигида вилоятларда чиқадиган нашрлар тугатилиб, “Туркистон” ва “Молодёжь Узбекистана” газеталарининг иловаси сифатида қайта рўйхатдан ўтказилиши белгиланган.

Ушбу қарорга кўра “Хоразм ёшлари” газетаси фаолияти ҳам тугатилиши лозим. Аммо газета муҳаррири Э.Бахт бунга қарши эканини таъкидламоқда.

“Биз Хоразм ёшларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда газетани “Камолот”нинг бошланғич ташкилотини муассислигида рўйхатдан ўтган эдик. Бироқ газета ҳаракатнинг на вилоят ва шаҳар кенгашидан, на бошланғич ташкилотидан ҳеч қандай молиявий ёрдам олгани йўқ”, дейди муҳаррир.

Э.Бахтнинг таъкидлашича, “Хоразм ёшлари” бир ойда икки марта чиқади. Газета ёшларнинг шеър ва бошқа асарларини бепул чоп этади. Ҳолбуки, “Туркистон” газетасида бир саҳифа шеър эълон қилиниши учун 300 минг сўм талаб этилади.

Муҳаррирнинг сўзларига қараганда, илгари газета Урганч давлат университети босмахонасида босиларди. Бу таҳририятга анча арзонга тушарди. Аммо университет босмахонасининг лицензияси йўқлиги туфайли бу ерда газета чоп этиш тақиқлаб қўйилган. Хоразмда газета нашр этиш бошқа вилоятлардагидан кўра қимматроқдир.

“Камолот”нинг марказий кенгашининг юқорида зикр этилган қарорига кўра, вилоятларда ҳаракат таъсисчилигида чиқаётган газеталарни 2004 йил 1 июнга қадар ёпиш лозим.

Э.Бахтнинг фикрича, нашларни юқоридан бир қарор чиқариш билан ёпиб юбориш жуда нотўғридир. Зеро, нашрни тугатиш “Камолот”нинг марказий кенгаши ваколатига кирмайди. Нашр таъсисчи ва суд қарори билангина ёпилиши мумкин.

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Улуғбек Исмоилов мамлакатдаги барча тармоқ газеталарини ёпиш бўйича тадбирлар белгиланганини маълум қилди. Унинг айтишича, сон эмас, сифат бўлгани яхши.
XS
SM
MD
LG