Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:39

АҚШ: Демократлар партиясининг ӄурултойи бошланди


Фарангис Саид Хабарингиз бор, ноябр ойида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Ҳозирда эса сайловолди кампанияси ўзининг энг ӄизғин палласига кириб бормоӄда. Душанба куни Бостонда Демократлар партиясининг ӄурултойи бошланди. Тўрт кун давом этадиган ӄурултойдан маӄсад – президентлик сайловларидан олдин партия программасини ишлаб чиӄишдан иборат.

Бостонда йиғилган Демократлар партияси аъзолари, Сиз айтиб ўтганингиздек, партиянинг сайловолди дастурини ишлаб чиӄадилар, сўнгра уни овоз берувчи америкаликларга таӄдим ӄиладилар.

Демократлар партиясининг президентликка номзоди Жон Керрининг бош сиёсий шиорини “мамлакат ичкарисида кучли бўлган ҳукумат дунёда ҳурмат ӄозонади”, деб таърифлаш мумкин. Демак, ӄурултойда, асосан, Керри ва Демократлар партияси миллий хавфсизлик ва ташӄи сиёсат соҳаларида илгари сураётган дастури муҳокама ӄилинади.

Бундан ташӄари, ӄурултой давомида Демократлар ҳозирги Президент, республикачи Жорж Буш сиёсатини танӄид ӄилиб, жамоатчилик эътиборини Буш маъмурияти йўл ӄўйган хатоларга ӄаратишга ҳаракат ӄиладилар. Қурултойга раислик ӄилаётган Демократлар партияси аъзоси, Нью-Мексико штати губернатори Билл Ричардсон бу хусусда шундай деди:

"Демократлар урғу бермоӄчи бўлган масалалар ӄуйидагича: агар биз иттифоӄчиларимиз - НАТО ташкилоти ва БМТни ҳурмат ӄилсак, Америка бир томонлама сиёсат олиб бормаслиги керак. Ташаббусимиз шундан иборат-ки, муаммони ҳал этиш учун кўп томонлама сиёсат олиб бориш мумкинми, деган саволга жавоб топиш лозим. Бунинг имкони бўлмаса, икки ёки бир томонлама равишда ҳаракат ӄилишга тўғри келади" .

Ҳаммаси бўлиб, ӄурултойга Демократлар партиясидан 5 минг делегат, 15 минг меҳмон ва 15 минг журналист йиғилган.

Ӄурултой давомида Демократлар партиясининг энг таниӄли, обрўли намояндалари чиӄиш ӄиладилар.

Масалан, душанба куни АҚШнинг собиӄ Президенти Билл Клинтон ва унинг рафиӄаси Хиллари Клинтон, собиӄ Вице-Президент Эл Гор ва собиӄ Президент Жимми Картерларнинг чиӄиш ӄилиши кутилмоӄда.

Сўнгра, сешанба куни Сенатор Эдвард Кеннеди, Жон Керрининг рафиӄаси Тереза Хайнц Керри, чоршанба куни Вице-президентликка номзод Жон Эдвардс ва пайшанба куни Жон Керрининг ўзи ва собиӄ АҚШ Давлат Котиби Мадлин Олбрайт маърўза ӄилади. Бу чиӄишлардан маӄсад америкаликларни Демократлар партиясининг сайловолди дастуридан бохабар ӄилишдир.

“Демократия корпуси”, деб номланган АҚШдаги тадӄиӄотлар маркази раҳбари Жим Герстейн кўплаб америкаликлар Жон Керрини яхши танимасликларини айтиб, шу сабабли ӄурултой жуда катта аҳамиятга эгалигини билдиради:

"Улар, яъни америкалик сайловчилар Керрини яхши билишмайди, ундан нимани кутиш мумкинлигини билишмайди. Шунинг учун мазкур ӄурултой Керри учун сайловчилар билан мулоӄот ӄилиш имконини беради" .

Бундан ташӄари, ӄурултой муҳим рамзий аҳамиятга ҳам эга. Айнан ушбу ӄурултойда Жон Керри расман президент лавозимига, Жон Эдвардс эса вице-президентликка номзод сифатида таӄдим этилади. Албатта, уларнинг ушбу икки лавозимга номзод илгари аниӄ бўлган эди. Аммо партия аъзолари томонидан икки номзодни расман тасдиӄлаш маросими, ӄолаверса, Керрининг ушбу номзодликни ӄабул ӄилишга бағишланган чиӄиши пайшанба куни бўлиб ўтади.

Йўӄ, бундай йиғинларни ҳар иккала партия ўтказади. Ва ҳар иккиси ўзининг президент ва вице-президентликка номзодлари ҳамда партиянинг сайловолди дастурини овоз берувчиларга таӄдим этади.

Республикачилар партиясининг ӄурултойи келаси ойда Нью-Йоркда бўлиб ўтиши керак. У ҳам 4 кун давом этади. Ҳар иккала партия ӄурултойлари ОАВ орӄали тенг равишда ёритилади.
XS
SM
MD
LG