Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:37

Жаҳон иӄтисодиёти: нефт нахлари беӄарор


Фарангис Саид Экспорт ӄилинаётган нефт ҳажми бўйича Россия жаҳонда иккинчи ўринда туради. Биринчилик Саудия Арабистонига тегишли.

Сўнгги пайтларда Саудия Арабистонида ӄатор ҳужумлар уюштирилганидан кейин, нефт ишлаб чиӄарувчи заводларнинг террорчилар ӄўлига тушиб ӄолиши эҳтимоли ҳаӄида гапирила бошланди. Айни ваӄтда Россиянинг энг йирик нефт ширкати - “ЮКОС” устидан маҳкама жараёни давом этмоӄда. Бундан ташӄари, Ироӄда ҳокимият ироӄликлар ӄўлига ўтганига ӄарамай, нефт иншоотларига ҳужумлар тўхтамаяпти.

Бундай аҳвол нефтнинг жаҳон бозорларидаги нархига таъсир ӄилмай ӄолмади. Нефт соҳасидаги вазият ниҳоятда ӄалтислиги чоршанба куни яна бир бор аён бўлди. “ЮКОС” нефт экспортини тўхтатади, деган маълумот тарӄалиши билан Нью-Йорк савдо биржасида 1 баррел нефт нархи 43 АҚШ долларига етди.

АҚШнинг Чикаго шаҳрида жойлашган “Аларон” савдо ширкатининг нефт бўйича ходими Фил Флинн нархлар янада кўтарилиши мумкинлигини айтади:

"Фикримча, агар “ЮКОС” атрофидаги вазият ёмонлашишда давом этса, ёки номаълумлигича ӄолса, 1 баррел нефт нархи яӄин орада 40 доллардан пасаймайди. Нархнинг 50 долларга етиш-етмаслиги вазиятнинг наӄадар ёмонлашишига боғлиӄ. Лекин вазиятнинг ёмонлашишини биз кўтара олмаймиз" .

Россия Прокуратурасига кўра, “ЮКОС” 2000 йилда давлат бюджетига 3,4 миллиард доллар миӄдорида солиӄ тўламаган. 2000 йилдан 2003 йилгача бўлган давр учун компания 10 миллиард доллар солиӄ тўлаши керак. “ЮКОС” раҳбарияти ӄарзларни тўлаш учун наӄд пули йўӄлигини маълум ӄилиб, агар унга муддат берилмаса, ширкат банкрот бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ҳозирда “ЮКОС” ва Прокуратура ўртасида музокаралар давом этмоӄда. Маълумотларга кўра, расмийлар ширкат билан муросага боришдан бош тортаётир.

Аҳоли жиҳатидан дунёнинг энг йирик мамлакатлари бўлмиш Хитой ва Ҳиндистоннинг нефтга эҳтиёжи тобора ошиб бораётган даврда нефт экспортчилари ташкилоти - ОПЕКка аъзо мамлакатлар томонидан ишлаб чиӄарилаётган нефт ҳажми етарли бўлмай ӄолди. ОПЕКка аъзо бўлмаган Россиянинг нефт заҳираларига талаб янада ошди. Аммо, ҳозирда Россиянинг энг йирик нефт ширкати - “ЮКОС” атрофидаги вазият беӄарорлигича ӄолаётган экан, нефт импортчилари хавотирлари ҳам тобора кучайиб бормоӄда.

Россия раҳбариятининг таъкидлашича, “ЮКОС” банкрот бўлган таӄдирда ҳам, мамлакат экспорт ӄилаётган нефт ҳажми кескин пасаймайди, агар пасайса, тезда ӄайта тикланади. Чунки, дейишмоӄда Москва расмийлари, “ЮКОС” ўрнини бошӄа ширкатлар эгаллайди.

Бош ӄароргоҳи Парижда жойлашган Халӄаро Энергетика Агентлигининг нефт бўйича мутахассиси Дэвид Файф “ЮКОС” устидан бўлиб ўтаётган маҳкамани яӄиндан кузатиб бораётганини билдиради:

“ЮКОС” фаолиятига оид ӄандай талаблар ӄўйилишини биз кутиб турибмиз. Масала ойдинлашмагунича, биз ӄанча нефт йўӄотишимиз мумкинлигини башорат ӄила олмаймиз .

Айрим маълумотларга кўра, ҳатто “ЮКОС” масаласи ойдинлашганда ҳам, жаҳон бозорларида нефт нархлари унчалик пасаймади.

ОПЕК аъзолари 1 баррел нефт нархи 25-30 долларга тушишини башорат ӄилмоӄдалар. Мутахассислар эса террор ҳуружлари хавфи бу нархга яна камида 8 доллар ӄўшаётганини айтишмоӄда.
XS
SM
MD
LG