Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

Марказий Осиё: уюшган жиноий гуруҳларми ёҳуд мафия?


Фарангис Саид БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятчиликка ӄарши Кураш Идораси ходими Славомир Редо ўзининг шу ном остида яӄинда нашр этилган китобида минтаӄадаги уюшган жиноий гуруҳлар ҳаӄида маълумот беради, жиноятчилик манзарасини чизади, халӄаро ташкилотлар ва минтаӄа ҳукуматларига жиноятчиликка ӄарши курашнинг йўлларини кўрсатишга ҳаракат ӄилади.

Озодлик радиосига берган интервьюсида муаллиф ўз китоби ҳаӄида шундай дейди:

”Мазкур китоб Марказий Осиёдаги уюшган жиноятчилик ва уни назорат ӄилиш йўллари, ӄолаверса марказий осиёликлар менталитети, минтаӄада яшовчи халӄларнинг бир-биридан фарӄига оид шахсий ӄарашларимга асосланган. Китобда мен, шунингдек, уюшган жиноятчиликни ўрганиш учун минтаӄа тарихини билишнинг наӄадар муҳимлигини тушунишга ҳаракат ӄилдим" .

1981 йилдан буён БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятчиликка ӄарши Кураш Идорасида ишлаётган Славомир Редо бир неча йил давомида Марказий Осиё мамлакатларида ҳам хизмат ӄилди. Ва марказий осиёликлар менталитети европаликларникидан кескин фарӄ ӄилиши, айни ваӄтда хитой ёки японларникига ҳам ўхшамаслигини тушунди. Шуни айтар экан, доктор Редо халӄ менталитетини тушунган киши уюшган жиноятчиликни пайдо ӄилувчи омилларни ҳам тушуниб етиши мумкинлигини таъкидлайди.

Хўш, марказий осиёликлар менталитети ӄандай? Асли польшалик бўлган Славомир Редо бу саволга жавобан русларнинг “Восток – дело тонкое”, деган гапини эслайди. Шу билан бирга у британиялик лорд Карзон ўз ваӄтида Шарӄни минг йил ўӄигандан кейин ҳам битириб бўлмайдиган университетга таӄӄослаганини айтади. Марказий осиёликлар менталитетини таърифлаётганда доктор Редо “мавҳум” сўзини ишлатади ва ғарбликлар уни тушунишга ӄийналадилар, деб айтади.

Китоб муаллифи Марказий Осиёда уюшган жиноятчилик ҳаётнинг узвий ӄисми, деган фикрга келди. “Одамларнинг уюшган жиноий гуруҳларга аралашуви шу ӄадар кучли ва оммавий-ки, жамиятни жиноий гуруҳлардан, жиноий гуруҳларни эса ҳукуматдан ажратиб бўлмайди. Шу сабабли, минтаӄада уюшган жиноятчиликка ӄарши кураш ҳаӄида ўйлаётган ғарблик ўзи мулоӄотда бўлган Марказий Осиё расмийлари жиноий гуруҳлар аъзолари бўлиши мумкинлигини эсда тутиши лозим”, - дейди Славомир Редо.

Китобнинг дастлабки номида “мафия” сўзи бор эди. Аммо муаллиф Шарӄдаги мафия Ғарбдагидан кескин фарӄ ӄилишини тушуниб, китоб номини ўзгартиришга ӄарор ӄилди.

Муаммони ӄандай ўргана бошладингиз, деган саволга Славомир Редо шундай жавоб беради:

”Мен наркотикларнинг ғайриӄонуний контрабандаси уюшган жиноятчиликнинг бошӄа муаммолари билан наӄадар боғлиӄлигини ўргана бошладим. Албатта, наркотиклар контрабандаси ӄурол контрабандаси билан чамбарчас боғлиӄ. Айни ваӄтда Марказий Осиёда уюшган жиноятчиликнинг наркотиклар контрабандасига алоӄаси бўлмаган ва фаӄат минтаӄа учун ҳос бўлган шакллари бор” .

Фаӄат Марказий Осиёга ҳос бўлган бундай муаммолар сирасида доктор Редо нефт ва газ соҳасидаги коррупцияни айтиб, ҳозирда Нью-Йоркда давом этаётган “Казахгейт” ишини мисол келтиради. Айни ваӄтда минтаӄа мамлакатлари, хусусан Қозоғистондан радиоактив моддаларни ғайриӄонуний равишда олиб чиӄиб, ядровий бомба тайёрламоӄчи бўлган тарафларга сотиш фаолияти ҳам кузатилмоӄда.

Китоб нашрдан чиӄишига оз ӄолганида, муаллиф 80-йилларда Совет Иттифоӄида “пахта иши” бўйича ӄамалган одамлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан оӄлангани ҳаӄида хабар олди. Ва яна бир бор марказий осиёликларни тушуниш ӄийин, деган фикрнинг тўғрилигига ишонч ҳосил ӄилди.

БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятчиликка ӄарши Кураш Идораси ходими Славомир Редо ўз китобида халӄаро ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар ва Марказий Осиё давлатларига уюшган жиноятчиликка ӄарши кураш борасида конкрет маслаҳатлар беради. Шу билан бирга у ўз китобини мана бундай сўзлар билан тугатади:

“Марказий осиёликларга савол билан бемалол мурожаат ӄилишингиз мумкин. Лекин тўғри жавоб оламан, деб ўйламанг!” .








Сўзида давом этиб, муаллиф Марказий Осиё ҳукуматлари шундай муаммолар мавжудлигини эътироф этишни ёӄтирмасликларини айтади. Унинг фикрича, бу, ўз навбатида, муаммога ӄарши курашда тўсиӄ бўляпти:

"Бу Марказий Осиёнинг ҳар бир мамлакати учун ниҳоятда жиддий муаммодир. Унга ӄарши кураш учун эса МО мамлакатлари орасида ўзаро ҳамкорлик бўлиши керак, айни ваӄтда халӄаро ҳамжамиятнинг ӄолган аъзолари билан ҳамкорликни йўлга ӄўйиш зарур" .

Славомир Редога кўра, халӄаро ҳамжамият уюшган жиноятчиликка ӄарши курашда минтаӄа ҳукуматларига ёрдам бермоӄда:

"БМТ донорлар ажратган маблағ ёрдамида Тожикистоннинг Наркотикларни Назорат Қилиш Агентлигини ӄўллаб-ӄувватламоӄда. Ушбу Агентлик томонидан мусодара ӄилинган гиёҳванд моддалар миӄдори дунёдаги энг баландлардан. БМТ Қирғизистонда ҳам шунга ўхшаш лойиҳани амалга оширмоӄда" .

Афғонистонда етиштирилаётган наркотиклар контрабандаси минтаӄа учун энг жиддий муаммо эканини таъкидлаб, Славомир Редо у ерда гиёҳванд моддаларнинг етиштирилиши яна 10 йилча назоратсиз давом этишини башорат ӄилади. “Аммо бу МО мамлакатлари муаммо олдида таслим бўлишлари керак, дегани эмас, мен вазият яхшиланишидан умидворман”, - дейди БМТнинг Наркотиклар ва Жиноятчилик Идораси ходими, МОда уюшган жиноятчиликка бағишланган китоб муаллифи Славомир Редо.
XS
SM
MD
LG