Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:10

Приднестровьеда мактаблар ёпилмоӄда


Фарангис Саид 90-йиллар бошида Молдованиннг Приднестровье, деб номланган минтаӄаси бутун жаҳонга танилди. Ўшанда минтаӄа Молдовадан ажралиб, мустаӄилликка эришиш учун курашган, 1992 йилда у ерда шиддатли жанглар бўлиб ўтган, масалага Россия аралашган эди. Приднестровье расмий Кишинёвни тан олмайди. Аммо халӄаро ҳамжамият уни мустаӄил давлат сифатида эътироф этмаган. Кишинёв эса Приднестровьени ўз назорати остига ӄайтаришга уриниб келмоӄда. Шу кунларда жаҳон ҳамжамияти эътибори яна Приднестровьега ӄаратилди. Бу сафар бунга мактабларнинг ёпилаётгани сабаб бўлди.

Молдовада молдаван тили давлат тили ҳисобланади. Расмий Кишинёвни тан олмай, мана 13 йилдан буён Молдовадан ажралиб чиӄишга ҳаракат ӄилиб келаётган Приднестровьеда эса аксарият аҳоли рус ва украин тилларида гаплашади. Шу ўринда Приднестровьедаги сепаратистик кайфиятлар кучлилигини ҳамда у ердаги маъмуриятни Россия доимо ӄўллаб-ӄувватлашини ҳам айтиб ўтиш лозим. 1992 йил, уруш пайтида Россия ӄўшинлари Приднестровьега киритилган эди. Беш йил аввал Кремл ӄўшинларни олиб чиӄишни ваъда ӄилди, аммо ваъдаси устидан чиӄмади: Россия ҳарбийлари ҳамон Приднестровьеда.

Кремлга таянадиган Игор Смирнов ҳукумати шу йил июл бошида Приднестровьедаги молдаван мактабларини ёпа бошлади. Шу ҳафтада эса бир болалар уйининг ёпилгани ҳаӄида хабар берилди.

Норозилик тариӄасида мактаб ўӄувчилари бинодан чиӄишдан бош тортдилар. Яна бир мактабда мактаб ёпилишига ӄарши чиӄӄан ота-оналар ва ўӄитувчилар ҳибсга олинди. Мазкур ҳодисалар ЕХҲТ ва ӄатор инсон ҳуӄуӄлари халӄаро ташкилотлари эътиборини Приднестровьега ӄаратди.

ЕХҲТнинг Кишинёвдаги ваколатхонаси раҳбари Уилям Ҳилл ҳодиса юзасидан шундай дейди:

"Ҳамма жойлардаги вазият ниҳоятда кескин ва фикримизча, портлаш даражасига бориб ӄолган. Мен шахсан интернат мактабларидан бирини бориб кўрдим. У ердаги вазиятни тинч, лекин таранг, деб таърифлаш мумкин. Бунга ҳар икки тараф расмийларининг у ердалиги ва мактабларнинг ёпилиш хавфи остида экани таъсир ӄилмоӄда" .

Хўш, нима сабабдан Приднестровьеда молдаван мактаблари ёпилмоӄда?

Приднестровье расмийларига кўра, мактабларда молдаван тили кирил эмас, балки лотин алифбосида ўӄитилгани бунга сабаб бўлган. Совет даврида молдаван тили кирил ёзувига асосланган эди. Мустаӄилликка эришган республика лотин алифбосини киритишга ӄарор ӄилди. Аксарият аҳолисини руслар ташкил этадиган Приднестровье ҳукумати бунга кўнмаётган кўринади.

Расмий Кишинёвнинг ушбу ҳодисаларга муносабати кескин. Молдова Президенти Владимир Воронин Игор Смирнов раҳбарлигидаги Приднестровье ҳукуматини бундан буён тан олмаслиги ва улар билан музокараларни тўхтатишга ӄарор ӄилганини маълум ӄилди:

"Бугун Смирнов молдаван тилини лотин алифбоси асосида ўрганаётган болаларни гаровга олди. Эртага у ўз тузумининг мафкуравий асосини саӄлаб ӄолиш маӄсадида можарони ӄайта бошлашини айтиб, бизни ӄўрӄитишга ҳаракат ӄилиши мумкин. Смирнов ва унинг тарадфорлари Приднестровье мухториятининг сиёсий ҳуӄуӄларини ҳимоя ӄилаётган сепаратчилар эмас. Улар ӄаланғи-ӄасанғилар. Улар халӄаро жиноий гуруҳдир. Шу сабабли биз улар, яъни Приднестровье маъмуриятини музокаралар бўйича ўз шеригимиз сифатида тан олмаймиз" .

Хўп, тарафлар сиёсий музокараларни тўхтатиб, орани очиӄ ӄилиб олмоӄчи экан, бундай вазиятда мактаблари ёпилган болалар нима ӄилиши керак?

Ёпилган мактаб ўӄитувчилари ва ота-оналар Кишинёв ҳукумати ҳамда жамоатчиликка очиӄ хат билан мурожаат ӄилди.

"Бундай аҳвол 620 молдаван боланинг таӄдирига таҳдид солмоӄда. Бу жуда катта таҳдид. Молдова Республикаси ӄайта таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратган. Биз сизга илтижо ӄиламиз, фарзандлармииз ва мамлакатимиз келажагини белгиловчи ӄарорларингизни кутиб ӄоламиз, - дейилади ушбу мактубда" .
XS
SM
MD
LG