Вилоят журналистларининг “Репортёр” клуби раҳбари Обид Шабонов клуб ҳам шу мазмундаги расмий хат олганини маълум қилди. Унинг фикрича, мониторинг ўтказилиши ОАВда кучли назорат ўрнатилишидан дарак беради.
“Албатта, ОАВ сайлов жараёнларини мавжуд қонун-қоидаларга риоя қилган ҳолда ёритиши керак. Лекин бунақа ўзига хос кузатишлар, қаттиқ назоратлар фақат цензурани намоён этяпти”, деди О.Шабонов.
Хатда ёзилишича, мониторинг учун тайёрланадиган маълумотда ахборотларнинг мавзуси ва жанри, чиқиш қилаётган мансабдор шахс ва фуқаролар, депутатликка номзодларга доир материаллар аниқ кўрсатилиши шарт.
Агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Бобур Саидовнинг таъкидлашича, мониторинг сайлов тўғрисидаги қонунчиликни тарғиб этиш мақсадида амалга оширилмоқда. Маҳаллий журналистлар бири эса бу ҳаракатлар сайлов олдидан цензурани кучайтириш мақсадида амалга оширилаётганини тахмин қилди.
Хабарларга кўра, вилоят оммавий ахборот воситалари ҳар ойнинг йигирма иккинчи санасида мониторингга оид маълумотларни бошқармага тақдим этиши лозим.