Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:06

Марказий Осиё учун ташқаридан келувчи экстремизм таҳдиди эмас, ички сиёсий тизим хавфлироқдир


Тўлқин Илгариги эшиттиришларимизда маълум қилганимиздек, 2-6 август кунлари Қирғизистон тоғларида Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо МДҲ давлатларининг ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтди. Улардан мақсад — террористик ташкилотлар хуружларини бартараф этиш усулларини ўрганиш эди. Аммо баъзи мутахассисларга кўра, бунинг учун минтақа давлатлари ва ташкилот аъзоларига замонавий ҳарбий техника зарур.

Август бошида Қирғистонда бўлиб ўтган Коллектив Хавфсизлик Шартномасига аъзо Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия давлатларининг навбатдаги ҳарбий машғулотларида асосий эътибор ташқаридан кириб келиши мумкин бўлган экстремистик ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилди. “Чегара-2004” деб номланган бу ҳарбий машғулотларда Россия ва Марказий Осиёдаги уч давлатдан 2000 дан зиёд ҳарбийлар иштирок этишди. Ҳарбий машғулотларни кузатган қирғизистонлик журналист Лайло Саралиева ўз таассуротлари ҳақида “Озодлик” радиосига жумладан шундай деди:
“Чегара-2004” ҳарбий машғулотларининг ташкилий жиҳатлари кўпчиликда яхши таассурот қолдирди, машғулотнинг сўнгги кунида Россия, Қозоғистон ва бошқа республикалардан келтирилган ҳарбий техникаларни кўриш имконияти бўлди. Журналистларга “Қора акула” номи билан машҳур К-50 русумли вертолёт ҳам биринчи маротаба намойиш этилди” .
Бўлиб ўтган муштарак ҳарбий машғулотга, айниқса, Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев юқори баҳо берди. Унга кўра, бу ҳарбий машғулотлар четдан кириб келиши мумкин бўлган ҳар қандай хавфни бартараф этиш йўлида қўйилган муҳим қадамдир:
“Энди биз қўрқмасдан ҳар қандай йўналишдаги халқаро террорчиларнинг ҳар қандай таҳдиди, ҳар қандай ҳаракатига муносиб жавоб қайтара оладиган қудратли тезкор ҳарбий кучга эга бўлдик, деб айта оламиз” .
Аммо қирғизистонлик журналист Лайло Саралиеванинг айтишича, баъзи мутахассислар бу фикрга қўшилмайди:
“Қирғизистон Президенти ва Мудофаа вазири ҳарбий машғулотларга юқори баҳо беришига қарамасдан, кўпгина ҳарбий мутахассисларга кўра, бу машғулотлар ҳозирги замон терроризмига қарши курашда жуда кам самара беради. Мутахассислар ҳозир терроризмга қарши бошқа усуллар ёрдамида курашиш керак, деган фикр билдиришди” .
Москвалик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгельгауэрга кўра эса, илгари Марказий Осиё ҳудудига Толибон ёки бошқа кучларнинг босиб келиши хавфи бор эди. Аммо ҳозирда минтақа давлатлари ичида норозилик кайфиятлари ва беқарорлик омиллари кучаймоқда:
“Бу ҳудудга ташқаридан босиб келиш хавфи жуда кам. Аммо Марказий Осиё республикаларида авторитар режим ҳукмронлиги оқибатида юзага келган хавф кучлироқдир. Бу республикаларда аҳолининг катта қисми ёмон шароитда яшаётганлиги сабабли аҳоли ўртасида режимга қарши кучли ички норозилик кайфияти мавжуд. Бу каби ҳарбий машғулотлар ички норозилик туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган исёнларни бартараф этишда асло ёрдам қилолмайди”, - деди Павел Фельгельгауэр.
Мазкур ҳарбий машғулотларда Ўзбекистон делегацияси кузатувчи сифатида иштирок этди.
XS
SM
MD
LG