Линклар

Қозоғистоннинг Ахборот вазири 19 сентябрда бўладиган Парламент сайловларида қатнашиш учун вақтинчалик ўз лавозимига истеъфо берди.


Ахборот вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, ҳукуматдаги ягона мухолифат вакили ҳамда “Оқ Йўл” партиясининг раисдоши бўлган Олтинбек Сарсенбаев ўз вазифасини вақтинчалик тарк этиш тўғрисидаги мурожаатига Президент Нурсултон Назарбоевдан ижобий жавоб олган. Ҳозирда “Оқ Йўл” Қозоғистондаги энг кучли мухолифат партияси ҳисобланади. Сарсенбаев ўтган ойда Ахборот вазири лавозимига тайинланган.
XS
SM
MD
LG