Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:43

Чеченистон сайловларининг натижалари олдиндан аниӄ


Фарангис Саид 2004 йил 9 май куни Чеченистон Президенти Аҳмад Қодиров ҳаётига суиӄасд ӄилингани натижасида республика президентсиз ӄолди. Навбатдаги, фавӄулодда сайловлар 29 августга белгиланган. Аҳмад Қодиров Москва ёрдамида Чеченистон президенти этиб сайланган ва доимо Кремл томонидан ӄўллаб-ӄувватлаб келинган эди. У вафот этганидан кейин Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон сиёсатини ўзгартирмади. Путин янги президентни сайлаш жараёнини бевосита кузатажагини намойиш ӄила бошлади. Россия Президенти Кремлга маъӄул бўлган номзод, Чеченистон Ички Ишлар Вазири Аъло Алхоновни ӄўллаб-ӄувватлашини кўрсатиш учун 22 август куни Грознийга борди.

У ерда Путин Алхонов ва марҳум президент Аҳмад Қодиров ўғли Рамзан Қодиров билан учрашиб, узоӄ суҳбатлашди. Қодиров ӄабрини зиёрат ӄилди. Сўнгра у Грознийдан Сочига, ўзининг дам олиш ӄароргоҳига Аъло Алхонов ва Рамзан Қодировлар билан биргаликда борди. Бу ҳодисалар Россия матбуотида кенг ёритилди.

Кўпгина мустаӄил кузатувчилар фикрича, 29 август куни бўлиб ўтадиган сайловларда айнан Алхоновнинг ғалаба ӄозонишига деярли шубҳа йўӄ. Москвадаги Карнеги Маркази таҳлилчиси Алексей Малашенко бу масалага оид статистик маълумотларни келтиради:

”Бундан 10 кунларча олдин, яъни тахминан август ўрталарида Москва бўйича олинган маълумотларга кўра, Алхонов овозларнинг 55-70 фоизини олиши мумкин. Бу унинг ғалаба ӄозониши учун етарли. Унинг асосий раӄиби Абдул Бугаевга 20 фоиз сайловчи овоз бериши мумкин.

Абдул Бугаевдан ташӄари, Чеченистон президенти кўрсисига даъво ӄилаётганлар орасида фабрика директори Умар Аниев, ҳокимият расмийлари Ваха Висаев ва Муҳаммад Айдомировлар ӄаторида Чеченистоннинг Кремл томонидан ӄўллаб-ӄувватланган маъмурияти вакиллари Мовсур Чамидов ва Ҳасан Асаковлар бор. Аъло Алхонов учун жиддий раӄиб бўлишга ӄодир ягона даъвогар – москвалик тадбиркор Малик Сайдуллаев ўтган ойда Сайлов комиссияси талабларини бажара олмаган, деб пойгадан чиӄариб юборилди.

Хўш, нима сабабдан расмий Москва Аъло Алхоновни танлади? Озодлик радиоси Рус хизматининг Чеченистондаги вазиятни ёритиб борувчи мухбири Андрей Бабицкийга кўра, аслида Кремл Алхоновнинг эмас, балки марҳум президент Аҳмад Қодиров ўғли Рамзан Қодировнинг Чеченистон раҳбари бўлишини истайди. Аммо, республика Конституциясига кўра, ёши 30дан кам бўлган фуӄаро президентлик сайловларида ўз номзодини ӄўя олмайди. Рамзаннинг ёши ҳозир 27да. Бабицкий фикрича, Алхонов Рамзан 30га киргунича президентлик вазифасини бажариб туради. Сўнгра Кремл Чеченистон президентини яна алмаштиради.

Хўш, Чеченистоннинг яна бир етакчиси, сепаратчилар раҳбари Аслан Масхадов-чи?

Аҳмад Қодиров вафотидан кўп ўтмай Озодлик радиоси Шимолий Кавказ хизматига берган интервьюсида Масхадов ўзини Чеченистоннинг ӄонуний йўл билан сайланган ва халӄаро ҳамжамият томонидан эътироф этилган ягона президенти эканини таъкидлаган эди. “29 август куни бўлиб ўтадиган сайловларда ӄатнашасизми”, деган саволга эса Масхадов “агар мен уларда ӄатнашсам, бу билан мен учун овоз берган чеченларга хиёнат ӄилган бўламан”, деб жавоб берган эди.

29 август куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ким ғалаба ӄозонишидан ӄатъий назар, улардан сўнг Чеченистондаги вазият ўзгарадими?

Москвалик таҳлилчи Алексей Малашенко фикрича, сайловлардан кейин ҳам Кремл “чеченлашув” сиёсатини, яъни турли гуруҳлар орасидаги ӄарама-ӄаршиликни саӄлаб ӄолиш ҳаракатларини давом эттиради:

”Ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳозирги “чеченлашув” жараёни яна давом этади. Менимча, Чеченистон можаросининг ҳар икки тарафи – ҳам Москва, ҳам Чеченистоннинг ўзидаги коррупцияни ҳам камайтириб бўлмади.
XS
SM
MD
LG