Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:35

Парламент журналистлари клуби


Ҳакимбек Ўзбекистон фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ журналистлар ташаббуси билан жорий йилнинг июнь ойи охирларида “Парламент журналистлари клуби” ташкил этилганди.

“Озодлик” мухбири мазкур клубнинг бош мутахассиси Муяссар Мақсудова билан суҳбатлашиб, клубнинг мақсад ва вазифалари билан қизиқди.

М.Мақсудованинг сўзларига қараганда, ўзбекистонлик журналистлар унчалик фаол эмас. Марказий газеталарда сиёсий мавзуларга юзаки ёндашилади. Уларда мавзуни чуқур ва пухта таҳлил қила оладиган журналистлар жуда кам. Мамлакатда парламентга сайлов яқинлашаётган бўлса-да, партияларнинг устивор йўналишлари, сайловолди курашлари, номзодлар ҳақида тарғибот материаллари тайёрлашда тажриба йўқ. Клуб бу борада журналистлар билан иш олиб боради. Сайловдан сўнг доимий фаолият кўрсатадиган қуйи палатадаги иш жараёнини ёритиш, депутатлар кўриб чиқадиган ҳужжатлардан аҳолини хабардор қилиб туриш ҳам клуб журналистларининг вазифасига киради.

М.Мақсудованинг айтишича, клубга сиёсий мавзуларда материал тайёрлайдиган журналистлар қатнашмоқда. Клубга доимий қатнайдиган журналистлар сони ўнтача. Унинг ҳар бир йиғилишида эса 20 га яқин журналист тўпланади.

М.Мақсудованинг таъкидлашича, журналистлар кўп ҳолларда партия раҳбарларидан интервью олишга қийналади. Клуб эса журналистларнинг партия етакчилари билан мулоқот қилишига қулай имконият яратиб беряпти. Учрашувларда берилаётган савол-жавобларнинг матбуот саҳифаларида қандай ёритилиши эса таҳририятларнинг нечоғли эркинлиги ва журналистларнинг дадиллигига боғлиқ.

Бош мутахассиснинг билдиришича, клуб журналистлари фаолияти юзасидан мониторинг олиб борилади. Клуб йиғилишларида доимий равишда иштирок этиб, сайлов олдидан ва сайлов мобайнида фаол ишлаган журналистлар тақдирланади.
XS
SM
MD
LG