Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:50

Беслан: Норд-Ост такрорландими?


Фарангис Саид Маълумки, сўнгги кунларда Россиянинг Шимолий Осетия республикасидаги Беслан шаҳарчаси бутун дунёга танилди. Бунга у ердаги ҳодиса – мактабда ўӄувчи, ота-она ва ўӄитувчиларнинг бир ӄуролланган гуруҳ томонидан гаровга олиниши сабаб бўлди. 1 сентябр куни бошланиб, 2,5 кун давом этган бу ҳодиса жума куни фожеали якун топди.

Сўнгги маълумотларга кўра, нобуд бўлганлар сони 322 одамга тенг. Бу ҳаӄда Россия Бош прокурори муовини Сергей Фридинский маълум ӄилди:

”Террорчилик ҳаракати натижасида 322 одам нобўд бўлди. Уларнинг 155 нафари болалардир. Ӄурбонлар сонининг бироз ошиши кутилмоӄда”, - деди Москва расмийси.

Жума куни озод этилган болаларнинг кўпчилиги касалхонага ётӄизилган, баъзилари ота-онаси бағрига ӄайтган бўлса, камида 155 бола тўшаги абадий бўш ӄолди. 155 бола ҳеч ӄачон уйига ӄайтмайди.

4 сентябр эрта тонгда Россия Президенти Владимир Путин Бесланга борди. У касалхонага бориб, яраланганлар билан учрашди. Аммо Путин Беслан аҳолиси билан учрашмади. Унинг нима сабабдан фожеа ӄурбонлари яӄинларидан аҳвол сўрамагани, уларга бевосита таъзия изҳор этмагани нинг нима сабаблари барчани ӄизиӄтирмоӄда. Ҳамкасбим Фарангис Саид билан мана шу мавзуга тўхталмоӄчимиз. Фарангис...

ФС: Сарвар ака, Беслан фожеаларига оид саволлар ҳаӄиӄатан ҳам жуда кўп. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин-ки, саволларни нафаӄат Беслан аҳолиси, балки халӄаро ҳамжамият аъзолари, хорижий давлатлар ҳукуматлари ҳам ўртага ташламоӄда.

Саволларга ўтишдан олдин Путиннинг Беслан аҳолиси билан учрашмаганига оид ӄисӄа маълумот келтириб ўтсак. Бесланлик бир аёл Озодлик радиоси Рус хизматининг Бесландаги мухбири билан суҳбатда ӄариндошларини ҳали ҳам топа олмаганини айтган:

”Ўғлим, келиним ва набирамни ӄидиряпман. Улар нима ӄилишди ўзи, мен тушунмаяпман!” - дейди ўзини Аза деб таништирган аёл. Радиомиз мухбирининг “бугун бу ерга Путин келди, у сизлар билан учрашади, деб ўйлайсизми”, деган саволига аёл ва унинг ёнидаги эркак ҳам “албатта, учрашади, учрашмай ӄаерга борарди”, деб жавоб берди.

Аммо, айтиб ўтилганидек, Путин Беслан аҳолиси билан учрашмади. Бундан ташӄари, Сарвар ака, бесланлик аёл гапларидан яӄинлари таӄдиридан ҳамон бехабар бўлган одамлар Бесланда ҳали кўплигини тушунса бўлади.

СУ: Фарангис, энди боя айтиб ўтганимиз саволларга ӄайтсак. Халӄаро ҳамжамиятга аъзо давлатлар ҳам саволлар бермоӄда, деб айтдингиз...

ФС: Ҳа, дунё жамоатчилиги Бесландаги ҳаракатларни террорчилик акти, деб атаб, уларни ӄоралади, Россия ҳукумати ва халӄига ҳамдардлик, ҳамжиҳатлик билдирди. Аммо айни ваӄтда кўплаб хорижий давлатлар Владимир Путин ҳукуматига кескин саволлар билан мурожаат ӄилмоӄда.

Биринчи навбатда, нима сабабдан ӄурбонлар сони бунчалик катта, деган савол берилмоӄда.

Иккинчидан, саволларга сабаб бўлаётган масала - Россия, хусусан Шимолий Осетия махсус хизматининг гаровга олинганларни озод этиш маӄсадида мактаб биносини ишғол этганлиги масаласидир. Чунки гаровга олинганлар бир тарафдан озод этилаётганида, бошӄа тарафда, яъни мактаб биносининг бошӄа томонида отишма давом этаётган эди. Мактаб томи ӄулаб тушди ва кўпларни босиб ӄолди. Бунга ҳукуматга ӄарашли ӄўшинлар ҳаракатлари сабаб бўлгани айтилмоӄда. Умуман, нима сабабдан ҳукуматга ӄарашли ӄўшинлар бу даражада нопрофессионал тарзда ҳаракат ӄилди, деган саволлар бор.

Бундан ташӄари расмий Москва ҳалок бўлган жанггариларнинг 10 нафари араб бўлганини таъкидлаб чиӄди. Жасадларнинг миллати ӄандай ӄилиб аниӄланган? Россия ҳукумати дунё жамоатчилигини Беслан ҳодисаларида халӄаро террорчилар ӄўли борлигига ишонтиришга ҳаракат ӄилаётган кўринади. Хуллас, саволлар кўп...

СУ: Афтидан, “Дубровкадаги ҳодисалар Бесланда ҳам такрорландими?”, деган савол ўртага ташланяпти, шундайми?

ФС: Жуда тўғри савол бердингиз. Эсингизда бўлса, 1 сентябр куни яӄинлари мактаб биносида гаровга олинганини билган бесланликлар “Норд-Ост такрорланмасин!”, мазмунидаги шиорларни кўтариб чиӄишган эди. Тингловчимиз ёдида бўлса, бундан 2 йил олдин Москвадаги Дубровка театрида рўй берган фожеадан сўнг ҳам халӄаро ҳамжамият Россия ҳукуматидан нимага фожеа айнан шундай якунланди, деб сўраган эди.

Ҳозирда ҳам Европа Иттифоӄининг Беслан ҳодисалари юзасидан чиӄарилган баёнотида “бундай фожеа ӄандай ӄилиб рўй берди”, деган савол ӄўйилади ва Европа Иттифоӄи Россия ҳукуматини Беслан ҳодисаларини яхшилаб ўрганиб чиӄишга даъват этади.

Польша Бош вазири Марек Белка эса Россия ӄўшинларининг гаровга олинганларни озод этишга ӄаратилган ҳаракатлари ўзининг яхши мувофиӄлаштирилмагани, яхши тайёрланмагани билан уни ҳайратга солганини айтиб, Беслан ҳодисасини чидаб бўлмайдиган ҳодиса, деб атади

Нидерландия Бош вазири Бернардт Бот ҳодиса сабаблари ўрганилиши кераклигини таъкидлади.

Толиб ака айтиб ўтганларидек, бир тарафдан, Беслан ҳодисалари Путин Чеченистонга нисбатан Кремл сиёсатини ўша-ўша тарзда давом эттириш ниятида эканини намойиш ӄилаётгандек.

Иккинчи томондан, айрим кузатувчилар фикрича, Беслан ҳодисалари Россия ҳукумати террорчилик акти содир этилаётган пайтда ўзини ӄандай тутишни билмаслиги, террорчилар билан музокара олиб бориш ва музокаралар орӄали фуӄаролар ҳаётини саӄлаб ӄолишни истамаслиги ёки бундай ӄилишни билмаслигини намойиш ӄилди.
XS
SM
MD
LG