Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:57

Адвокатлар газета чиқаряпти


Зикрилло Ишонч Ўзбекистон адвокатлар уюшмаси ва Тошкент шаҳри адвокатлар коллегияси таъсисчилигида “Адвокат-пресс” деб номланган янги газета нашр этила бошлади.

“Адвокат-пресс” бош муҳаррири Расулжон Ғафуровнинг сўзларига қараганда, ушбу газетани таъсис этишдан мақсад жамиятдан бўлаётган ҳуқуқий ўзгаришлар билан халқни янада яқинроқ таништириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги, савияси ва маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшишдир. Газетанинг ахборот манбаи мамлакатдаги адвокатура идоралари бўлиши назарда тутилган. Газета жамоаси адвокатлар ва судлар фаолиятида учрайдиган ишлар асосида мақолалар тайёрлашни режалаштирилган.

“Адвокат-пресс” газетасининг нишона сони билан танишган мустақил журналист Алимардон Аннаевнинг эътирофича, газета ўз олдига қўйган мақсадлар, албатта, жуда хайрли. Аммо мамлакатда “яхши ниятлар” билан чиқарилаётган 300-400 газетанинг бугунига назар солинса, у айрим кишилар манфаатларига хизмат қилаётганини кўриш мумкин.

“Адвокат-пресс” газетаси эндигина ўз ўқувчисини топа бошлади. Шундай экан, “4-ҳокимият” муаллифларининг фикрича, газетанинг келажакда нечоғли ўқишли бўлиш-бўлмаслиги ҳақида гапиришга бироз эрта.
XS
SM
MD
LG