Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:53

Ўзбеклар фарзандларини рус мактабларига бермоқда


Зикрилло Ишонч Ўзбекистонда кўпгина ўзбек оилаларининг ўз фарзандларини рус тилида таълим бериладиган мактабларда ўқитиш жараёни кучаймоқда. Ота-оналар бунинг бир неча сабабларини рўкач қилиб кўрсатмоқда.

Фарзандини рус мактабига берган аёлнинг сўзларига қараганда, ҳозирги кунда дарслар рус тилида олиб бориладиган айрим мактабларда руслардан кўра ўзбеклар кўпчиликни ташкил этади. Рус тилини пухта биладиган мутахассисларнинг иш топиши ва хизмат пиллапоясидан кўтарилиши осонлиги, аксарият маълумот ва адабиётларнинг рус тилида экани ота-оналарни шундай қарорга келишга ундамоқда.

Ота-оналардан бирининг фикрича, ўзбек мактаблари ўқитувчилари ўзларининг маиший муаммоларига ўралашиб қолган. Улар дарсга иккинчи даражали сифатида қарайди. Ўзбек мактабларининг тажрибали ўқитувчилари таълим масканини ташлаб, оилани боқишга етарли маблағ топиш мумкин бўлган соҳаларга ўтиб кетган.

Тошкентдаги 27-мактаб ўқитувчиси Насиба Турдиевна ҳам бу йил рус мактабларига жуда кўп ўзбек болалари ўқишга қабул қилинганини тасдиқлади.

Аммо Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларидан бири Намоз Рўзиқулов ўзбекларда ўз фарзандларини рус мактабларига бериш тенденцияси кучайганини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG