Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:43

Интеграция меҳробидаги қурбонлик


15 сентябр куни Остонада учрашган Россия¸ Қозоғистон¸ Белорусия ва Украина Президентлари Ягона иқтисодий макон тузиш режасини илгари суришди. Учрашув пайтида қилган чиқиши чоғида Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев бу борада мана бундай деди:

”Ягона иқтисодий макон доирасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мавзуси алоҳида тилга олишга арзийди. Бу масалада Украина Президенти Леонид Кучманинг фикри келажаги бор таклифдир. Мамлакатларимиз интеллектуал ва молиявий ресурсларини бу самарали лойиҳага йўналтиришимиз лозим”,- деди Нурсултон Назарбоев.

Россия Президенти Владимир Путин Ягона иқтисодий макон келишувини имзолаган давлатларга оид товарлардан қўшимча қиймат солиғи олинмаслигини билдирди.

Хўш бу нимани англатади. "Озодлик" радиоси рус хизмати Иқтисодий таҳлилчи Сергей Сенинский бундай изоҳлади:

”Бу ерда гап оддий товарлар ҳақида кетмаяпти. Гап Россия энергия ташиш тизими орқали ўтадиган товарлар ҳақида кетяпти. Оддий қилиб айтганда¸масалан Россия қувурларидан учинчи давлатга ўтказилаëтган Қозоғистон нефти қўшимча қиймат солиғига тортилмайди. Бу холатда Қозоғистон манфаат кўради¸Россия эса иқтисодий зиëнга учрайди."

Путин бу ғояни амалга ошириш учун ўз мамлакати кўраëтган иқтисодий зиëндан кўз юмаëтганлигини таъкидлади:

"Дарҳақиқат Россия бу тадбирни амалга оширмоқчи. Бу биз учун осон бўлмади. Бу тадбир амалга ошса Россия бюджети йилига 800 миллион доллар миқдорида зарар кўради. Биз онгли равишда бу ишга қўл урдик. Ўзаро яқинлашув сиëсати товар-алмашинуви яхшиланишига олиб келади¸бу эса пировардида тўрт давлат иқтисодини ривожлантириб фуқаролар фаровонлигини таъминлайди."

Москвадаги МДҲ институти таҳлилчиси Андрей Грозин Россиянинг бу тадбири остида сиëсий омиллар ëтганлигини айтади:

”Россия ҳозир постсовет ҳудудларида¸ жумладан Кавказ ва МОда ўз таъсирини мустахкамлаш ҳақида ўйланмоқда. Шунинг учун ҳам Путин бундай¸ иқтисодий зарар келтирадиган тадбирга қўл урди.Россия давлат бюджетидан интеграция меҳробига қилинган бу қурбонлик¸ Кремл буйруғига кўра¸сиëсий мақсадда амалга оширилди.
Таҳлилчи Сергей Сенинский Россия келажакдаги сиëсий манфаатларни кўзлаб бу қадамни қўйганлигини айтади:

"Йилига бир миллиард зарар кўриш¸кўпми ë озми. Бир қарашда кўпдек туюлади. Аммо Россия бюджетининг йилига 100 миллиард доллар эканини ҳисобга олсак¸бу маблағнинг унчалик катта эмаслигини кўрамиз.

Сенински МДҲ доирасида сиëсий мақсадларни кўзлаган иқтисодий таклифлар доимо самарасиз бўлиб келаëтганини таъкидлади. Унга кўра Остона учрашувида имзоланган Ягона иқтисодий макон ҳақидаги ҳужжатнинг амалга ошиши гумон. Таҳлилчи МДҲ доирасида яна иқтисодий макон қуришга уринишлар самарасиз бўлганини айтмоқда
Хўш нега ? Эслаб кўрайлик.

1993 йилда МДҲни тузган 8 давлат "МДҲ иқтисодий иттифоқини ташкил қилган эди. Ўша пайтда маъқулланган лойиҳа "Эркин савдо ҳудудини яратиш" деб номланган эди.
Орадан етти ой ўтиб¸1994 йилнинг апрелида "Эркин савдо ҳудуди " тўғрисида ҳужжат имзоланди. Бу ҳужжатга кўра божҳона қоидалари 8 давлат учун умумий бўлиши керак эди. Аммо бундай бўлмади.

1995 йилда Россия ва Белорус ўртасида Божхона иттифоқи тузилди. Бу иттифоққа кейинчалик Қозоғистон¸Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қўшилди.
2000 йилда самарасиз деб топилган Божхона иттифоқи Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятига айлантирилди.
Хўш МДҲ тарихидан сабоқ чиқарадиган бўлсак¸ Ягона иқтисодий макон ғояси амалга ошадими?
Таҳлилчи Андрей Грозин бу ғоянинг амалга ошиш истиқболини 50 фоиз¸ деб ҳисоблайди:

"МДҲ тарихига назар ташласак¸Остона учрашувидаги режалар амалга ошмайди¸ деган фикрга борасан. Аммо хозир Россия ваъда қилаëтган жозибали шароитда интеграция ғояси амалга ошиши ҳам мумкиндай туюлмоқда."
XS
SM
MD
LG