Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:41

Путин Ғарбни яна танӄид ӄилди


Фарангис Саид Жумадан шанбага ўтар кечаси Москва марказида бомба ўрнатилган бир автомашина аниӄланди. Ҳайдовчи ӄўлга олинди, сўнгра сўроӄ ӄилинаётганида юрак ҳуружи оӄибатида оламдан ўтди. Айрим маълумотларга кўра, Москвада бомба ўрнатилган яна икки автомашина топилган.

Бу ҳодиса пайшанба куни радикал чечен сепаратчи жанггарилари раҳбари Шомил Басаевнинг Бесландаги ҳодисалар ҳамда икки самолётни портлатганлик, ундан олдин эса Москвадаги Рижская метро станцияси олдидаги портлашларни уюштирганлик учун жавобгарликни ўз бўйнига олганидан сўнг содир бўлди.

Бундан ташӄари, жума куни кечӄурун Россия Президенти В.Путин кескин чиӄиш ӄилиб, Россия террорчилик ҳаракатлари олдини олиш учун превентив зарбалар беришга тайёрлигини таъкидлади. Мана шу ҳодисалар ва Путин баёноти ҳаӄида ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

Фарангис, Путин жума кунги чиӄишида нима деди?

ФС: Путин Москвада ӄилган чиӄишида Ғарбни террорчиларга нисбатан Россияникидан фарӄли мезонлар ӄўллаётганликда айблаб, жумладан бундай деди:

”Террорчиликка баҳо берилаётганида бошӄа-бошӄа стандартларнинг ӄўлланилиши гувоҳи бўляпмиз. Бутун дунё ва умумий хавфсизлик учун зарарли бўлган ӄарашлар ҳозирда ҳам мавжуд. Террорчиларни “бизники” ва “уларники”, “мўътадил” ва “радикал”, деб ажратиш ҳоллари кузатилмоӄда. Яъни, жамоатчилик онгида туйнуклар ӄолдирилмоӄда", - деди Россия раҳбари ва айрим Ғарб мамлакатларини чечен террорчиларига сиёсий бошпана бергани учун танӄид ӄилиб, ”улар Кремлни террорчилар билан музокара олиб боришга ундамоӄда”, деб айтди.

СУ: Афтидан Беслан фожиасидан сўнг Ғарб ва Россия ўртасига совуӄчилик тушгандек кўринмоӄда...

ФС: Айримлар ҳатто янги совуӄ уруш бошланди, деб айтишяпти. Ҳаӄиӄатан ҳам, сўнгги ҳафта давомида Путин бир неча марта Ғарбни чечен сепаратчилари лидери Аслан Масхадовга сиёсий бошпана берганлиги, Британия ҳукуматини Масхадов вакили Аҳмад Закаевни ўз ваӄтида Россияга экстрадиция ӄилишдан бош тортганлиги учун танӄид ӄилди. Хусусан, Россия ТИВ Сергей Лавров баёнотларини ҳам шу йўсинда, яъни Москванинг Ғарбга нисбатан сиёсати ўзгараётгани дараги сифатида талӄин ӄилиш мумкин. У, хусусан, “Америка Россия ишларига аралашмасин”, ӄабилдаги баёнот бергани эсингизда бўлса керак.

Бундай чиӄишлар аксарият ҳолларда Ғарб расмийларининг танӄидий баёнотлари ёки, масалан, Беслан фожиаси сабабларини яхшилаб ўрганиш талабига жавобан ӄилинмоӄда.

Мана, жума куни ҳам, Европа комиссияси Президенти Романо Проди Озарбайжонга ташрифи давомида Россиядаги сўнгги жараёнлар ташвишларга сабаб бўлаётганини таъкидлаб, бундай деди:

”Биз хавотирдамиз. Биз Россияда авторитар тизим томон силжиш кузатилмаяпти, деб ўйлашни хоҳлардик, аммо аслида акси бўляпти. Биз демократия тарафдоримиз. Биз ҳеч ӄачон бошӄа-бошӄа стандартларни ӄўлламаймиз. Турли вазиятларга баҳо бераётганда, биз айни мезонларни ӄўллаймиз", .

СУ: Фарангис, Европа ташвишларига Путиннинг губернаторлар сайловини бекор ӄилиб, уларни тайинлаш ҳаӄидаги ӄарори ҳам сабаб бўлаяпти-да. Энди эса, афтидан, бундай хавотирлар янада кучайиши мумкин, чунки Путин превентив зарба бериш ҳаӄида гапирди, шундайми?

ФС: Ҳа, жума куни у бу ҳаӄда шундай деди:

”Ҳозирда биз Россияда террорчиларга ӄарши превентив чоралар кўришга тайёргарлик кўряпмиз. Аммо ҳаракатларимиз ӄонун, Конституция ва, албатта, халӄаро ҳуӄуӄ мезонларига риоя ӄилган ҳолда амалга оширилади" .

Бундан олдин Россия бош ӄўмондонлиги бошлиғи, генерал–полковник Юрий Балуевский шунга ўхшаш баёнот берган эди. Президентнинг ўзи превентив чоралар ҳаӄида гапирар экан, бу нафаӄат Ғарб, балки МДҲ давлатларида ҳам хавотирлар уйғотиши табиий.
XS
SM
MD
LG